Исроил Бош хавфсизлик хизмати Қуддус ҳудудида ерости бункерини ишга туширишга тайёрлаб қўйди.
Бу ҳақда Walla портали хабар берди.
Унга кўра, мазкур объект Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ва Эрон томонидан кутилаётган ҳужум туфайли ишга туширилган. Исроил раҳбарияти бу бункерда узоқ вақт қолиб, мамлакатни у ердан бошқариш имкониятига эга бўлади.
Ynet порталининг таъкидлашича, бу қарор 2007 йилда содир бўлган Иккинчи Ливан уруши натижаларидан кейин қабул қилинган. Бункернинг расмий номи Инқирозларни бошқариш миллий марказидир.
У ракета таҳдидларидан ҳимояланган ва объектнинг жойлашуви ҳамда чуқурлиги таснифланган. Бошпана бир неча юз кишига мўлжалланган бўлиб, унда яшаш хоналари, иш хоналари ва йиғилиш хоналари мавжуд. Бункерда Тель-Авивдаги Исроил Мудофаа вазирлиги мажмуасига уланган ягона қўмондонлик маркази ҳам мавжуд.
Қайд этилишича, Қуддус ҳудудида жойлашган бункердан 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми ва Ғазо секторида ҳарбий операция бошланганидан бери 10 ой давомида бирор марта фойдаланилмаган.
Изоҳ (0)