• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Кино

    Кино тарихида энг кўп даромад келтирган 12 та фильм (трейлер)

    “Бошқотирма” анимацион фильмининг иккинчи қисми чиқиши биланоқ қисқа фурсатда барча рекордларни янгилаб, энг кассабоп мультфильмга айланди ва 1,5 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирди. Қуйида барча даврларнинг энг даромадли 12 та фильмини жамладик. Ушбу рейтингда “Бошқотирма-2” фильми нечанчи ўринни эгаллаганини материалда билиб оламиз.

    1-ўрин: “Аватар”

    Шу кунгача “Аватар”нинг биринчи қисми 2,9 миллиард доллар даромад олиб келган. Фильм XXI аср бошида яратилган энг юқори даромадли картиналардан бири сифатида абадий қолди. Дарвоқе, режиссёр ўз ишига пухта ёндашадиган инсон бўлмаганида эди, фильм 2009 йилда эмас, балки 1999 йилда намойиш этилиши мумкин эди. Аммо технологияларнинг ривожланиш даражаси ўша даврга мос келмаган ва шунинг учун томошабинлар фильмни фақат ўн йилдан кейин кўришга муваффақ бўлган.

    2-ўрин: “Қасоскорлар: хотима”

    Marvel кино оламининг маҳсули ушбу рейтингда етакчи ўринни эгалламоқда. Фильмнинг касса тушумлари 2,7 миллиард доллардан ошган бўлиб, лойиҳа супер қаҳрамонлар кинематография олами билан бир неча бор ҳамкорлик қилган ака-ука Руссоларга тегишли. Фильмнинг биринчи расмий трейлери YouTube каналида тарихда биринчи марта 4 соатдан камроқ вақт ичида миллиондан ортиқ лайк тўплаган.

    3-ўрин: “Аватар: сув йўли”

    Ўз даврида энг кўп даромад келтирган топ-3 та фильмларнинг иккитаси маҳоратли режиссёр Жеймс Кемеронга тегишли. Фильмнинг касса тушумлари: 2,3 миллиард долларга етган. “Аватар-2” фильмининг тижорий муваффақияти Кемеронни франшизани давом эттириши кераклигига ишонтирди. Фильмнинг учинчи қисмини суратга олиш ишлари аллақачон якунланган, тўртинчи ва бешинчи қисмлари учун сценарийлар тайёр.

    4-ўрин: “Титаник”

    “Титаник” фильми касса тушуми миллиард доллардан ошган биринчи фильм бўлди ва “Аватар” ундан ўзиб кетгунига қадар 12 йил давомида тарихдаги энг юқори даромад келтирган фильм номини сақлаб қолди. Даҳо режиссёр Жеймс Кемероннинг ушбу фильми 2,2 миллиард доллар даромад келтирган.

    5-ўрин: “Юлдузлар жанги: қудрат уйғониши”

    Режиссёр Жей Жей Абрамс томонидан суратга олинган Walt Disney компаниясига тегишли “Юлдузлар жанги: қудрат уйғониши” фильми дунё бўйича йиғимлари 2,07 миллиард долларни ташкил қилди. Мазкур лойиҳа 2015 йилда намойиш этилган ва кўплаб шов-шувларга сабаб бўлган. “Юлдузлар жанги”нинг еттинчи эпизоди намойиши олдидан АҚШ ва Канада давлатлари чипта сотишдан рекорд даражада фойда кўрган.

    6-ўрин: “Қасоскорлар: абадият жанги”

    Ушбу фантастик жангари фильм 2018 йилда ака-ука режиссёр Руссолар томонидан суратга олинган ва фильм 2,052 миллиард доллардан кўпроқ даромад кўрган.

    7-ўрин: “Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ”

    Пандемия даврида суратга олинган ушбу фильм туфайли актёр Том Ҳолланд МTV Мovie&TV Awards 2022 маросимида “энг яхши актёр” номинациясида ғолиб бўлган. Лойиҳа 1,9 миллиард доллар даромад келтирган.

    8-ўрин: “Юра даври дунёси”

    Ресжиссёр Колин Треворроуга тегишли “Юра даври дунёси” фильми энг даромадли кино лойиҳалар рейтингида фахрли 8-ўринни эгаллади. Унинг касса тушумлари 1,67 миллиард долларни ташкил этган.

    9-ўрин: “Қирол шер”

    2019 йилда чиққан фильм Америка кинофильмлар ассоциацияси тизимидаги PG рейтингига лойиқ кўрилди ва 1,666 миллион доллар билан бошқа лойиҳаларни ортда қолдирди. Унда Муфасадан кейин қирол бўладиган шер боласи Симба ҳақида ҳикоя қилинади.

    10-ўрин: “Қасоскорлар”

    Variety рейтингига кўра, XXI асрнинг энг кўп даромад келтирган фильмлари ўнталигига 1,52 миллиард доллар тўплаган “Қасоскорлар” нинг биринчи қисми киради. Ушбу фильм Marvel олами мухлислари орасида ҳит бўлди. Дунёни қутқаришга тайёр бўлган жасур суперқаҳрамонлар, махсус эффектлар, ажойиб камера иши ва юлдузли актёрлар таркиби — буларнинг барчаси лойиҳа харажатларини бир неча марта қоплашга муваффақ бўлди. Фильм дарҳол танқидчилар ва томошабинлар томонидан юқори баҳоланди.

    11-ўрин: “Форсаж-7”

    Актёр Вин Дизель ва Мишел Родригес иштирокидаги фильм ҳеч кимни бефарқ қолдирмади, шунинг учун лойиҳа 1,52 миллиард доллар олиб келди. Унда марҳум актёр Пол Уокер сўнгги марта рол ижро этган.

    Фото: Pluggedin.ru

    12-ўрин: “Бошқотирма-2”

    Тахмин қилганингиздек, “Бошқотирма-2” кучли 12 таликни эгаллади. Фильмнинг премьераси шов-шувли тарзда ўтди ва лойиҳа тарихдаги энг даромадли фильмлар рўйхатига кира олди. Фахрли 12-ўринни олган мазкур лойиҳа даромади 1,5 миллиард долларни ташкил этди.

    02.08.2024, 12:30   Изоҳ (0)   20666
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Райан Рейнолдс ва Ҳью Жекман Гиннес рекордлари китобига киритилди (фото)

    26.07.2024, 14:22

    Топ-10 таликда атиги икки аёл: Голливуддаги энг кўп маош олувчи актёрлар гонорари маълум қилинди

    31.07.2024, 13:25

    “Терминатор” фильми ҳақида сиз билмаган 8 та қизиқарли факт

    31.07.2024, 12:30

    Қандай қилиб оддий оиладан чиққан 5 нафар аёл миллиардер шайхларнинг рафиқасига айланган?

    02.08.2024, 11:30

    Ҳинд киноси юлдузи Амир Хон иштирокидаги энг яхши комедиялар

    02.08.2024, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.