• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Кино

    Ҳинд киноси юлдузи Амир Хон иштирокидаги энг яхши комедиялар

    Ҳинд кинолари режиссёри, продюсери ва актёри Амир Хон 30 йилдан ортиқ кинодаги фаолияти давомида ўзини ҳинд киносининг энг машҳур ва нуфузли актёрларидан бири сифатида кўрсатди. Томошабинлар унинг иштирокидаги фильмлар чиқишини интиқлик билан кутишган. Унинг барча лойиҳалари бизга керакли ҳаёт сабоқларини беради ва ижобий фазилатларни ўргатади. Фаолиятининг бошидаёқ Амир Хон ўзининг комедиядаги роллари билан машҳур бўлиб, мухлислар қалбидан ҳанузгача сақланиб қолган. Сўнгги йилларда актёр кўпроқ драматик фильмларга эътибор қаратди. Бугун Амир Хоннинг комедия жанридаги истеъдоди ажойиб тарзда намойиш этилган фильмларни ёдга олишга қарор қилдик.

    “Миллионернинг қизига уйланмоқчиман” (1994)

    Фото: Дзен

    Амар ролидаги Амир Хон ва Прем образида Салмон Хон катта бойлик ва романтикани орзу қиладиган икки ишёқмас, аммо самимий ва кулгили йигитлар ҳақида ҳикоя қилади. Амир Хон ва Салмон Хон Ҳиндистонга миллионлаб бойликка эга келин келаётгани ҳақидаги мақолани ўқиб қолади. Улар миллионернинг қизи Raveэна Бажаж (Равина Тандон) ва унинг ёрдамчиси Каришма (Каришма Капур) ни ўзига жалб қилишга ҳаракат қилади. Натижада кулгили тушунмовчиликлар ва ҳазилларга тўла воқеалар содир бўлади.

    Эҳтирос (1997)

    Фото: Дзен

    Ажойиб актёрлар таркиби ва гўзал мусиқа садолари туфайли фильм ҳали ҳам мухлислар қалбида сақланиб қолган. Унда романтика, дўстлик, хиёнат ва қасос мавзулари кўтарилган. Фильм 90 йилларда хит бўлган энг машҳур лойиҳалардан бири бўлган.

    Унда тўрт нафар дўст — иккита бой ва иккита камбағаллар бир-бирларини ёқтириб қолади. Турмуш тарзидаги тенгсизлик сабабли бадавлат оиладан бўлган Девган ва камбағаллар қизи Кажол ҳамда ўзига тўқ оилада ўсган Чавла исмли қиз ва камбағал бола Хон кўплаб тўсиқларга учрайдилар. Камбағал одамларни паразитлардан ҳам ёмонроқ деб ҳисоблайдиган икки бойнинг оталари ёшларнинг истакларига қарши чиқади ва фарзандларини севганларидан узоқлаштириш учун турли ҳийла-найрангдан фойдаланади. Аммо улар иш бермайди ва охир-оқибат севги барчани енгади.

    “Уч савдойи” (2009)

    Фото: Дзен

    “Уч савдойи” — ўтиш даври ва таълим тизимига бағишланган ажойиб сатира. Муҳандислик коллежининг уч талабаси катта ҳаётда қандай натижаларга эришгани ҳақида ҳикоя қилади. Аниқроғи ушбу картинада ҳаммаси ортга қараб содир бўлади. Ўтмишни тўғри тиклашдан олдин икки дўст узоқ вақтдан буён кўринмай кетган дўстини топишга отланади.

    2009 йилда намойиш қилинган мазкур фильм 2013 йилда “Тезлик-3” фильми намойиш этилгунига қадар барча даврлардаги энг кўп даромад келтирган ҳинд фильми рекордини ушлаб турди. Шунингдек, у Хитой ва Япония каби Шарқий Осиё мамлакатларида муваффақият қозонган ҳинд фильмларидан биридир.

    “Уч савдойи” олтита Filmfare Awards, шу жумладан, учта “Миллий фильм”, “Энг яхши машҳур фильм” каби мукофотларга сазовор бўлган. Хорижда эса Японияда бўлиб ўтган Videoyasan Awards танловининг бош совринига эга бўлган. Фильм ремейки ҳаттоки Мексикада ҳам суратга олинган.

    “Пикей” (2014)

    Фото: Дзен

    Пикей махсус топшириқ билан Ерга келган ўзга сайёралик ҳақидаги фильмдир. У инсон табиатини тушуниши ва маҳаллий ҳаёт қандай бўлишини ўрганишга ҳаракат қилади. У дуч келадиган биринчи муаммо — унинг бошқарув панели ўғирланиши бўлиб, панелсиз Пикей уйига қайтолмайди. Энди у нафақат ўзига юкланган вазифани бажаришга, балки қурилмани топишга ҳам мажбур бўлади.

    Пикей ўзининг ғайритабиий хатти-ҳаракатлари билан бошқаларни ҳайратда қолдиради, ноқулай саволлари эса одамларни ҳаётларига ва улар яшаётган дунёга бошқача қарашга мажбур қилади.

    Фантастик комедия Ҳиндистондаги энг юқори даромад келтирган фильмлардан бирига айланди, унинг дунё бўйлаб даромади 112 миллион доллардан ошади.

    “Лаал Сингҳ Чадҳа” (2022)

    Фото: Дзен

    Хоннинг ўзи 1994 йилда “Оскар” мукофотига сазовор бўлган “Форрест Гамп” фильмининг расмий ҳиндча ремейки — “Лаал Сингҳ Чадҳа” фильмида Амир Хон навбатдаги рол учун соч ва соқолини ўстирди ва қиёфасини бутунлай ўзгартирди. Ролни ҳис қилиш ва томошабинларни яна бир бор ҳайрон қолдириш учун Амир Хон ушбу персонаж ҳаётига кириб кетди.

    “Лаал Сингҳ Чаддҳа” фильмига Адваит Чандан режиссёрлик қилган. Фильмда Амир Хон ўзининг “Уч савдойи” фильмидаги партнёрлари Карина Капур ва Мона Сингҳ билан иштирок этди. Шунингдек, лойиҳада Нагаржунанинг ўғли Нага Чайтана Болливуддаги дебюти ижро этди. Фильм прокатда Акшай Кумарнинг “РакшаБандхан” фильми билан рақобатлашади. Картина 2022 йил 11 августда намойиш этилган.

    02.08.2024, 10:35   Изоҳ (0)   17481
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инсоний қадрият ва муносабатлар ҳақидаги ҳис-ҳаяжонга бой ҳинд фильмлари

    17.07.2024, 13:40

    Йил келини — Радҳика Мерчантнинг 8 та ҳашаматли тўй образлари (фото)

    27.07.2024, 15:37

    Нафақат ташқи кўриниши, балки истеъдоди билан ҳам оламшумул машҳурликка эришган ҳинд актёрлари (фото)

    01.08.2024, 16:25

    “Ҳаво етишмаяпти”: нафас олиш қийинлашганда нима қилиш лозим?

    01.08.2024, 18:30

    Роберт Дауни жаҳон киноси тарихидаги энг кўп гонорар тўланган актёрга айланиши мумкин (фото)

    01.08.2024, 17:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ва Сурия ўт очишни тўхтатишга келишиб олди 

    Дунё | 19 июл, 18:45

    Сунъий йўл нотекисликлари хавфсизликни кўзлаб ўрнатилганми ёки муаммо туғдириш учун? 

    Ўзбекистон | 19 июл, 18:13

    “Ливерпуль” Бундеслигада ўйнайдиган ҳужумчи учун 100 млн евро сарфлаши мумкин

    Спорт | 19 июл, 18:10

    Россия Германия билан тузилган ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги битимдан чиқди 

    Дунё | 19 июл, 18:00

    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

    Реклама | 19 июл, 18:00

    Лос-Анжелесдаги машғулот базасида юз берган портлашда уч нафар шериф ёрдамчиси ҳалок бўлди

    Дунё | 19 июл, 17:30

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.