Исроилда фаластинлик маҳбусга ёмон муносабатда бўлганликда гумон қилинган аскарларнинг ҳибсга олиниши ортидан норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишчилар икки ҳарбий база — Сде Тейман ва Бейт Лидга бостириб киришди. Бу ҳақда Исроил ОАВ маълум қилган.
Намойишчилар тарқатиб юборилган, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, кеча Сде Тейман базасидаги фаластинлик маҳбус оғир жароҳатлар билан касалхонага етказилганидан кейин Исроил мудофаа кучларининг тўққиз нафар аскари қўлга олинган эди. Ўша куни кечқурун норозилик намойишлари бошланди. Сде Тейман базасида 1 мингга яқин, Бейт Лид базасида эса 1200 нафарга яқин одам тўпланган.
Намойишларни бош вазир Бенямин Нетаньяху коалициясининг ўнг қанот аъзолари уюштиргани хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)