• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой Ғарб сиқувига қарши туриш учун тарихдан ечим изламоқда — WSJ

    Wall Street Journal нашри Хитой ҳукумати Марказий Осиёга дахлдорлигини ошириш ва келгусида ҳудудий даъволар қилиш учун минтақадаги Кушон даври ёдгорликларида ўрганиш олиб бораётгани борасидаги таҳлилларни эълон қилди.

    Чинортепа ёдгорлиги, Сурхондарё вилояти
    Wall Street Journal


    Хитой археологлари ўз мамлакатлари цивилизациясининг ибтидоси тўғрисидаги фаразларни инкор этиб, Буюк Ипак йўли бўйлаб қадимий тараққиёт изларини қидирмоқда. Бу борада эса асосий тадқиқот маскани сифатида Марказий Осиё танланган.

    Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг айтишича, у Хитой цивилизацияси келажакда глобал таъсирга эга бўлишига ишонч ҳосил қилиш учун қатъий ҳаракат қилмоқда. Ушбу мақсаднинг кам эътиборга олинган қисми шуки Хитой ўз қамровини жуда узоқ ўтмишга қадар кенгайтиришга уринмоқда.

    Хитой археологлари ўзларининг мамлакатларида ўнлаб йиллар давомида ўрганиш ишлари олиб боргандан сўнг, бутун дунё бўйлаб тарқалиб, Хитой цивилизацияси ва глобал тарихнинг муҳим даврлари ўртасидаги алоқаларни аниқлашга ҳаракат қилмоқдалар.

    Ўзбекистоннинг жанубий текисликларида хитойлик олимлар гуруҳи 2019 йилда кашф этилган қадимги дафн масканларида ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Унда топилган қабрлар бугунги кунда Хитой деб ҳисобланган ҳудудда илдиз отган сирли кўчманчи қабила тақдири ҳақида потенциал фойдали маълумотлар беради. Бу эса Шарқ ва Ғарбни боғлаган савдо йўллари тармоғи — Буюк ипак йўли тўғрисидаги тарихий ёзувларни қайта кўриб чиқишга олиб келиши мумкин.

    Хитойлик тадқиқотчилар 15-асрдаги хитойлик денгизчиларнинг изларини қидириб, Кения ва Саудия Арабистонига ҳам боришган. Жанубий Хитой денгизида яна бир бошқа гуруҳ Пекиннинг денгиз ҳудуди бўйича баҳсли даъволарини кучайтиришга ёрдам берадиган кўп асрлик Хитой кемалари қолдиқларини текширмоқда.

    Хитойнинг бу борадаги ҳаракатлари кенгайиши узоқ вақтдан бери фанда маълум фаразларни шубҳа остига қўяди. Баъзи олимларнинг таъкидлашича, кўриб ўтилаётган тадқиқотлар Хитойнинг инсоният тарихидаги ўрни билан бир қаторда археология соҳасини ҳам ўзгартириш имкониятига эга.

    Кўп йиллар давомида Си Цзиньпин Хитой олимлари, санъаткорлари ва журналистларини мамлакат тарихини глобал саҳнада намойиш этиш йўлида самаралироқ ишлашга ундаб келган. 2022 йилда эълон қилган бир баёнотида Хитой раҳбари Ғарб Хитойнинг қадимий цивилизацияси аҳамияти ва моҳияти ҳақида кам нарса билиши ва бу муаммоли ҳолат эканини айтган.

    “Бу уларга Хитойнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини чинакамига тушунишни қийинлаштиради”, деган Пекиндаги ҳукумат раҳбари.

    Хитой миллий маданий мерос бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакат ҳозирда чет элда ўттиздан ортиқ археологик қазишмаларда қатнашмоқда, бу 2010 йилгача бўлган қазишма ишлар сонидан анча кам. 2010-2024 йилларда Хитойдаги археологлар томонидан Хитойдан ташқаридаги мавзуларда халқаро журналларда ёзилган мақолалар сони қарийб уч баравар кўпайган.

    Бир вақтлар Ипак йўли орқали Хитой империялари эгалик қилган таъсир кўламини қайта жонлантириш учун 2013 йилда бошланган инфратузилма лойиҳаси — “Бир макон, бир йўл” ташаббуси тарихга ёндашувнинг муҳим кўринишларидан биридир.

    Бу дастур Пекиннинг ўз “геомаданий қудратини” ошириш ва Хитой цивилизациясини мамлакатнинг ҳозирги чегараларидан ташқарига олиб чиқишга қаратилган саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир, дея вазиятга фикрини билдирган Сингапур Миллий университетининг Хитой меросини ўрганиш бўйича мутахассиси Тим Винтер.

    Ушбу тадқиқотлар билан боғлиқ далиллар тарқоқ бўлгани учун археология нисбатан кенгроқ имкониятларни тақдим этади. Баъзи археологларнинг таъкидлашича, тарихдаги айрим ноаниқликлар хитойлик тадқиқотчиларга маданий алоқаларни янги йўналишларга боғлашга имконият яратади.

    Юечжиларни излаб

    Хитойлик тадқиқотчиларнинг асосий саъй-ҳаракатларидан империялар асрлар давомида тўқнаш келган ва урушган Марказий Осиёда қазилма ишлари олиб боришга қаратилмоқда. Минтақада узоқ вақт Ғарб археологлари устунлик қилган. Эндиликда эса Хитой бу ўринга даъво қилмоқда.

    Жорий йилнинг май ойида хитойлик ва ўзбек тадқиқотчилари Ўзбекистондаги Сурхондарё дарёси бўйидаги, Чинор қишлоғига қараган айвон ёнидаги 10 метр чуқурликдаги хандақ атрофида тўпланишди.

    Хандақ ичида хитойлик ёш археолог колба шаклидаги белкурак билан қазиб олинган тупроқни кўздан кечирар эди, ўзбек ҳамкасби қазилма объектнинг четида туриб, қишлоқ ҳокимига жамоанинг ишини тушунтирди. Уларнинг атрофида яна 24 та бошқа қазилма иншоотлар бўлиб, уларнинг барчасида минтақа тарихи ҳақидаги узоқ йиллик тахминларга зид келадиган артефактлар мавжуд бўлган қадимий қабрлар бор эди.

    Чинортепа деб номланган ушбу жой Хитой марказидаги Сиан шаҳридан келган, университет археолог профессори ҳисобланган Ванг Сзян раҳбарлигидаги гуруҳ томонидан топилган. 71 ёшли археолог истиқомат қилган шаҳар айни пайтда Ипак йўлининг шарқий бошланиш нуқтаси ҳам ҳисобланади.

    Археолог Ванг айтишича, Ипак йўли ҳақидаги халқаро тушунча 19-асрда немис тадқиқотчилари томонидан мулоқотга киритилган. Бу борада ҳозир ҳам Ғарб олимларининг гипотезалари ҳукмрон. Европалик олимлар Ғарбнинг бу йўл бўйлаб бошқа маданиятларга қандай таъсир ўтказганини ўрганишга эътибор қаратишади.

    “Мен бу тадқиқотларга Хитойнинг ёндашувини олиб кирмоқчиман”, деган археолог Ванг интервьюсида.

    Олим йигирма йил давомида эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги яйловларда яшаган кўчманчи чорвадорлар гуруҳи — юечжиларни ўрганган. Милоддан аввалги II асрда бошқа бир кўчманчи қабила билан жангда йирик мағлубиятга учрагач, юечжилар ғарбга қочиб, охир-оқибат Ўрта Осиёга жойлашган. Шу тариқа юечжилар Марказий Осиёда шарқдан келган илк халқларга айланишган.

    Жаноб Вангни юечжилар Хитойни тарк этганидан кейин қандай воқеалар содир бўлгани қизиқтириб келган. Буларни аниқлаш учун у 2009 йилдаёқ Марказий Осиёда қазиш ишларини бошлаган. 2013 йилда, Си Цзиньпин “Бир макон, бир йўл” ташаббусини эълон қилганидан уч ой ўтгач, ўша пайтдаги Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон Фанлар Академияси Археология институти директори Амридин Бердимуродов билан келишувга эришган. Марказий Осиёдаги қадимий кўчманчи маданиятларни биргаликда ўрганишни йўлга қўйиш борасида амалий қадамлар ташланган.

    Кейинги ўн йил ичида Ванг жамоаси Ўзбекистонда шу пайтгача номаълум бўлган ўнлаб кўчманчи аҳоли пунктларини топиб, минтақада фаолият юритаётган бошқа археологларни ҳайратда қолдирди.

    Уларнинг муваффақияти қисман Вангнинг Хитойда юечжи изларини қидириш бўйича кўп йиллик тажрибаси ва қазиш жойларини аниқлаш учун қоятош расмларидан фойдаланиш маҳорати билан боғлиқ.

    Вангнинг экспедициялари, шунингдек, Луоянг белкураги деб номланган асбоб ёрдамида ҳам анча олдинга силжиган. Ушбу ускуна дастлаб қабр қазувчилар томонидан фойдаланилган, эндиликда эса у археологларнинг оммабоп жиҳозига айланган.

    Узайтириладиган устунга бириктирилган Луоянг белкураги оёқ узунлигидаги, трубка шаклидаги пичоқдан иборат бўлиб, учки қисми қошиқ каби қавариқ юзага эга. Олдиндан тайёргарлик кўриб келган белкурак устаси ундан ерни тешиш учун фойдаланади, сўнгра ер остидан олинган намуна ёрдамида қатлам остида маданий қават бор ёки йўқлигини айтиб бериш мумкин.

    Ўзбекистонда бу янги восита тоғ ёнбағирларида қадимий шаҳарлар қолдиқларини излашда ҳамда боғлар ёки қишлоқ хўжалиги ерларида эски қабрларни топишга имкон берган.

    Лос-Анжелесдаги Калифорния университети археологи Лотар фон Фалкенхаузен Вангнинг ишини соҳага қўшилган “бебаҳо ҳисса” сифатида таърифлаб, “У фактларга бошқа томондан қаради ва энди кишиларга жисмларни бошқа ракурсдан кўришга ва янги кашфиётлар қилишга ёрдам бермоқда”, — дея олимнинг тадқиқотига муносабат билдирган.

    Жасадлар нимани фош этади?

    Вангнинг ўзи қадимий ўтмишга борасидаги тадқиқотларга шўнғиб кетган бўса-да, унинг Ўзбекистондаги кашфиётлари Пекиннинг Хитойни минтақадаги хайрихоҳ ўйинчи сифатида кўрсатишга қаратилган бугунги ҳаракатларига мос тушади.

    Чинортепа ҳудуди тоғ довонидан 40 километр ғарбда жойлашган. Шу ҳудудлар бўйлаб бундан тахминан 2000 йил аввал юечжи қабилалари қадимги Охус (Амударё) бўйларига келиб ўрнашганига ишонилади.

    Ўша пайтда бу ерлар Юнон-Бақтрия подшолигининг бир қисми бўлган. Ҳудуд ўз навбатида қадимги Ғарб цивилизациясининг олис шарқий чеккаси ҳам бўлиб, ўзининг юнонча санъати ва шаҳарлари билан машҳур бўлган. Энг кенг тарқалган версияга кўра, ўн минглаб от минадиган камончилардан иборат юечжи қўшини қуёши ботиб бораётган салтанатни осонгина мағлуб этган ва охир-оқибат Кушон империясини барпо этган. Кейинчалик империя Ипак йўли бўйлаб савдо-сотиқни осонлаштириш орқали қудратли ва бой мамлакатга айланиб, ғарбда Хитой ҳамда шарқда Хитойнинг Хан империяси билан рақобатчига айланган.

    Археолог Ванг ва унинг жамоаси юечжилар ҳудудни шунчаки босиб олишган, маҳаллий аҳолини ўзига бўйсундирган ва кушонларнинг асоси бўлган деган фикрни нотўғри, деб ҳисоблайди. Вангнинг таъкидлашича, барча далиллар ерда, уни эса топиш керак.

    Кушон қалъалари, шаҳарлари ва зиёратгоҳлари яқинида илгари топилган қабрлар кўпинча тартибсиз суяк уюмлари билан тўлдирилган ер усти қабрлари бўлган. Археологларнинг таъкидлашича, кушонлар, худди юечжилар келишидан олдин ҳудудда яшаган маҳаллий аҳоли каби, дафн маросимидан олдин жасадларни ҳайвонлар еб кетиши учун очиқ ерда қолдиришган. гўштдан тозаланган суякларни эса йиғиб келиб, остадонларда ёки мақбараларда сақлашган.

    Сўнгги топилган қабрлар Чинортепа атрофидаги юечжи халқлари қабрларига ўхшамайди. Унда мурдалар кичик ўралар қазилиб, кўмилган. ўра остида эса яна бир қўшимча туйнук қазиб қўйилган.

    Ванг айтишича, бу юечжилар ва Кушон империясининг асосчилари битта халқ бўлмаганини кўрсатади. Тўғрироғи, унинг таъкидлашича, кушонлар маҳаллий аҳолининг авлодлари бўлган.

    Қабрлар анъанавий билимларга кўп томонлама қарши чиқади. Юечжилар жасадларни тоғ этагига дафн қилишни афзал кўрган, Чинортепа яқинидаги қабрлар эса текисликда ҳудудида ўрнашган. Қабрлар ичида аниқланган топилмалар сони ҳам одатда Юечжи қабристонларида топилганидан кўра камроқ бўлган.

    Ушбу фарқларга асосланиб, Ванг жамоаси қабрлар юечжи кўчманчилари таъсирида бўлган маҳаллий деҳқонларга ёки фермерлик ҳаётига қўшила бошлаган юечжи оилаларига тегишли деган хулосага келган.

    Вангнинг сўзларига кўра, юечжилар қонхўр мустамлакачилар эмас, балки маҳаллий аҳоли билан тинч-тотув яшаган халқлар бўлишган.

    ***

    Хитойнинг археологик амбициялари устидан бугунги сиёсат қай даражада эканлиги Wалл Стреет Жоурнал мухбири ўзбекистонлик тадқиқотчи билан Чинортепа яқинидаги қадимий Кушон шаҳри вайроналари ёнида учрашганида ойдинлашди.

    “Хитойликларга айтинг, улар бу ерда қадимги хитойликларнинг изини ҳам топа олишмайди”, — деган ўзбекистонлик тадқиқотчи WSJ мухбирига.

    Хитойнинг таъсири сўнгги йилларда маҳаллий аҳоли орасида тобора ортиб бораётган қизиқиш мавзусига айланди, чунки Пекин “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида Ўзбекистонга сармоя киритишни кучайтирди. Кўпчилик ўзбеклар буни ўз мамлакатлари жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувига ёрдам берадиган куч сифатида олқишлайдилар, бироқ Хитой шунчаки минтақага ўз таъсирини ўтказишга уринадиган янги буюк давлат бўлади деган хавотирлар ҳам бор.

    Пекин юечжилар борасидаги далиллардан ҳудудий даъволар қилиш учун фойдалана оладими, деган саволга, Ванг, “Бу тушунча бемаънилик, чунки кўчманчилар тарихий халқ, уларни бугунга боғлашдан маъно йўқ”, — деб жавоб берган.

    Вангнинг ўзбекистонлик ҳамкори Бердимуродов хитойлик археологга етарлича ўрганилмаган мавзуни янгича ёритгани учун миннатдорлигини билдирган ва ҳамкорликдаги ишдан фахрланишини айтган.

    “Топилмалар Хитой ва Ўзбекистон эҳтиёжларига ҳам мос келади. Кушон империясининг келиб чиқишини бегона одамлар эмас, балки маҳаллий халқлар бошлаб берган. Ҳудудда турли халқлар аралашган ва миллий қайта тикланиш оқибатида кушонлар шаклланган.

    “Биз бугун ва келажакни тушуниш ва шакллантириш учун ўтмишни ўрганмоқдамиз. Тадқиқотларимиз катта суръатда давом эттирилади”, — деган Хитой археологи Ванг.

    30.07.2024, 18:16   Изоҳ (0)   11496
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода археологлар томонидан илк ўрта асрларга оид шаҳар топилди

    22.09.2022, 16:36

    Сурхондарёнинг икки туманида археологик ёдгорликлар бузиб ташлангани маълум бўлди

    23.05.2024, 21:20

    Хитой ва ўзбек археологлари гуруҳи Сурхондарёда эрамиздан аввалги VIII асрга оид манзилгоҳни аниқлади

    24.06.2024, 15:20

    Ҳиндистонда кўчкилар оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди   

    30.07.2024, 17:40

    Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси қовунлар орасига яшириниб, Россияга киришга уринди (видео)

    30.07.2024, 16:50

    Исроил кучлари Суриядаги иккита ҳаво мудофаа базасига зарба берди

    30.07.2024, 15:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    “Микрокредитбанк” АТБ Ўзбекистондаги тижорат банклари орасида биринчилардан бўлиб Европа Инвестиция Банки билан қиймати 40 млн еврога тенг меморандумни имзолади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Муҳаббат ила Ўзбекистон диёридан: Kia Sonet Қирғизистон бозорига чиқишни бошлайди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Turkiston Avenue ТЖМсининг 3-блокида сотувлар бошланди: орзуингиздаги хонадон нархи 100% тўланганда 230 миллион сўмдан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kia Sonet 2 йиллик муддатли тўловга!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    Спорт | 11 май, 15:29

    Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 3,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон | 11 май, 15:00

    Шаҳбоз Шариф Ҳиндистон билан ўт очишни тўхтатишни Покистоннинг “ғалабаси” деб атади

    Дунё | 11 май, 14:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.