• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда бўш иш ўринлари сони камайди — Марказий банк

    2024 йил апрель–июнь ойларида Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ойлик ўртача 35,7 мингтани ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган меҳнат бозори шарҳида келтирилган.

    Инфографика: Марказий банк

    Қайд этилишича, жорий йил II чорагида бўш иш ўринлари сони I чорак кўрсаткичларига нисбатан 3 фоизга кам бўлган. Июнь ойида бўш иш ўринлари сонининг камайиши мавсумий, жумладан, ўқув йилининг тугаши ва таътил мавсумининг бошланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

    “Бундан ташқари, июнь ойида ўтган ойлардан қолган бўш иш ўринлари сонининг камайиши бўш иш ўринлари нисбатан тез тўлдирилгани ва янги вакансияларнинг эълон қилинмаганидан далолат беради”, дейилади шарҳда.

    Марказий банк аҳоли иш қидириши бўйича онлайн кузатиш олиб борган. Натижаларга кўра, II чоракда иш қидириш учун очиқ веб–ресурсларга ташриф буюрувчилар билан бирга кўришлар сони ҳам пасайган.

    “Сўнгги ойларда иш излаш бўйича сўровлар сони қисқаришда давом этди. Июнь ойида иш қидириш учун мўлжалланган веб–сайтларга ташриф буюрувчилар сони қарийб 360 минг кишини ташкил этиб, йил боши ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўртача кўрсаткичлардан бир оз пастроқ шаклланди”, дея қайд этган регулятор.
    Инфографика: Марказий банк

    Апрель–июнь ойларида республикада якка тартибдаги тадбиркорлар сони I чоракка нисбатан 23 мингтага (8,8 фоиз) ошиб, 287 минг кишини ташкил этган. Юқори ўсиш маиший хизмат кўрсатиш соҳасида (+21,3 фоиз) қайд этилган бўлиб, чакана савдо соҳасида тадбиркорлар сонининг ўсиши бир оз секинлашган.

    Ўз-ўзини банд қилганлар сони барқарор ўсишда давом этмоқда ва июнь ойи охирига 3,55 миллион кишига етган (I чоракдагидан 730 минг кишига кўп). Уларнинг учдан икки қисми маиший хизмат (41 фоиз) ва қишлоқ хўжалиги (26 фоиз) соҳаларида фаолият юритиб, апрель–июнь ойларида умумий ўсиши 26,6 фоизни ташкил этди. Автотранспорт воситаларини бошқариш соҳасида ўз–ўзини банд қилганлар сони 530 минг кишигача (+36 минг киши) ошди.

    Иш ҳақи динамикаси

    Марказий банк таҳлилига кўра, охирги уч ойда мамлакатда иш ҳақининг йиллик номинал ўсиш суръати 17,4 фоизгача, реал ўсиш суръати 7,7 фоизгача секинлашди.

    Бироқ, жорий йил кўрсаткичларида ўтган йилги индексация таъсирининг сақланиб қолиши ва ўртача йиллик инфляциянинг нисбатан пастлиги туфайли иш ҳақининг ўсиш суръати бир оз юқорилигича қолмоқда.

    “Хизмат кўрсатиш соҳаси, хусусан, савдо (+24,6 фоиз), транспорт (+20,6 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш (+23,2 фоиз) соҳаларида иш ҳақи жадал ўсишда давом этмоқда. Қурилиш соҳасида иш ҳақи ўсиши ўтган йилнинг иккинчи ярмидан секинлашиб бормоқда. Бу соҳада ишчи кучи таклифининг ошиши асосий омиллардан бўлиши мумкин. Бошқа тармоқларда (саноат, таълим, соғлиқни сақлаш) иш ҳақининг ўсиши ўртача кўрсаткичлар доирасида қолмоқда”, дейилади таҳлилда.

    Трансчегаравий пул ўтказмалари динамикаси ва меҳнат мигрантлари оқими

    Жорий йилнинг биринчи яримида мамлакатга пул ўтказмаларининг умумий ҳажми 6,5 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга ошди.

    Инфографика: Марказий банк
    “Пул ўтказмаларининг сезиларли ўсиши анъанавий мигрант мамлакатлари валюталарининг нисбий барқарорлиги, иш ҳақининг ўсиши, аксарият қабул қилувчи мамлакатларда иқтисодий фаолликнинг юқорилиги, ишчи кучига доимий талаб ва давом этаётган географик диверсификация билан таъминланмоқда”, дея қайд этган Марказий банк.

    Шарҳда маълум қилинишича, меҳнат ресурсларига ташқи талаб ортиб бораётган бўлиб, апрель–июнь ойларида 3,6 мингта янги бўш хорижий иш ўринлари эълон қилинган.

    Бундан ташқари, Европа мамлакатлари, хусусан, Германия ва Швейцариядан маълум малакага эга ишчилар учун бўш иш ўринлари таклифи кенгаймоқда.

    Меҳнат миграцияси географиясининг кенгайиши ва ишчи кучининг халқаро диверсификацияси натижасида АҚШ (+43 фоиз), Германия (+64 фоиз), Польша (+93 фоиз) ва Жанубий Кореядан (+90 фоиз) пул ўтказмалари ҳажми сезиларли ошди.

    29.07.2024, 19:25   Изоҳ (0)   5763
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда қайси касб эгалари энг кўп ойлик олмоқда?

    26.07.2024, 19:14

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида юқори ойлик тўланаётгани очиқланди 

    29.07.2024, 12:35

    Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари ошгани маълум қилинди 

    29.07.2024, 17:40

    “Ўзбекистон транспорт инқирозини баратараф этиши учун 11 млрд доллар керак” — эксперт

    29.07.2024, 18:20

    Ўзбекистонда микромолия ташкилотларининг исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш тартиби тасдиқланди 

    29.07.2024, 10:12

    UzAutoMotors энг сўнгги Lacetti (Gentra) ишлаб чиқарилганини маълум қилди 

    29.07.2024, 09:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдаги кўчалардан бири 5 кунга автомашиналар ҳаракати учун ёпилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:15

    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

    Реклама | 24 июн, 16:30

    Оламшумул машҳурлик ва миллионлаб мухлислари бўлса-да, ўзига ишончи паст бўлган юлдузлар

    Шоу-бизнес | 24 июн, 17:05

    Эрон Исроил устидан ғалаба қозонганини эълон қилди

    Дунё | 24 июн, 16:55

    Смартфон нима учун қизийди ва буни қандай бартараф этиш мумкин?

    Лайфстайл | 24 июн, 16:45

    АҚШ Олий суди мигрантларни бошқа давлатларга депортация қилишга рухсат берди

    Дунё | 24 июн, 16:35

    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

    Реклама | 24 июн, 15:00

    “Барселона” Нико Уильямс трансферини июль ойи бошида эълон қилиши мумкин

    Спорт | 24 июн, 16:33

    Нега Швейцария Европадаги энг забт этиб бўлмас мамлакат ҳисобланади?

    Илм-фан | 24 июн, 16:27

    Ўзбекистон беш ойда 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилди

    Иқтисодиёт | 24 июн, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.