• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда қайси касб эгалари энг кўп ойлик олмоқда?

    Ўзбекистонда банк ва бир қатор соҳа вакиллари энг кўп, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш ходимлари энг кам ўртача ойлик олмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги шарҳида маълумот берилди.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмни ташкил этди. Энг юқори ўртача иш ҳақи Тошкент шаҳри (8,4 миллион сўм) ва Навоий (6,6 миллион сўм) вилоятида қайд этилди. 

    Ярим йил давомида мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи — банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келиб, 14,4 миллион сўмни ташкил этди. Ахборот ва алоқа соҳаси вакилларига ўртача 12,4 миллион сўм, ташиш ва сақлашга 7,7 миллион сўм, саноат соҳасида 6,2 миллион сўм тўланган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Таълим (3,5 миллион сўм), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3,3 миллион сўм) соҳалари ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича бошқа соҳалардан қуйи поғоналарда қолмоқда.

    Ўрта даражадан юқори иш ҳақи олувчилар

    Агентлик шарҳида иқтисодий фаолият турлари кесимида айрим соҳалардаги ўртача ойлик иш ҳақлари таҳлил қилинган. Хусусан, компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматлари ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи энг юқори — 17,6 миллион сўмни ташкил этган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Мажбурий ижтимоий суғурталашдан ташқари, қайта суғурталаш ва нафақа жамғармалари фаолиятида ўртача ойлик иш ҳақи 16,4 миллион сўм бўлган.

    Молиявий хизматлар кўрсатиш ва суғурталаш бўйича ёрдамчи фаолияти ходимлари ўртача 16 миллион сўм ойлик олган. Шу билан бирга, қуйидаги йўналишларда иш ҳақи ўртача ойлик миқдоридан юқори бўлган:

    • Ахборот хизмати кўрсатиш соҳаси — 14,4 миллион сўм;
    • Суғурталаш ва нафақа таъминотидан ташқари молиявий хизматлар —14,2 миллион сўм;
    • Алоқа соҳаси — 10,6 миллион сўм;
    • Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш — 9,1 миллион сўм;
    • Омбор хўжалиги ва ёрдамчи транспорт фаолияти —8,8 миллион сўм;
    • Олий таълим — 8,1 миллион сўм;
    • Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш —7 миллион сўм.
    Инфографика: Статистика агентлиги

    Ярим йил давомида банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилди — 17,7 миллион сўм. Шунингдек, Андижон (13,3 миллион сўм) ва Навоий (12,6 миллион сўм) вилоятларида мазкур соҳалардаги ўртачадан юқори иш ҳақи тўланган.

    Савдо соҳаси бўйича ўртача иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи автомобиль, мототцикллар улгуржи ва чакана савдоси, уларни таъмирлаш йўналишида (6,9 миллион сўм), энг паст даража автомобиль ва мототцикллар савдосидан ташқари чакана савдода (5, 5 миллион сўм) кузатилди.

    Ўртача кўрсаткичдан кам иш ҳақи олувчилар

    Ярим йил давомида таълим соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 3,5 миллион сўмни ташкил этган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Соҳанинг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи олий таълимда (8,1 миллион сўм), энг паст рақамлар мактабгача таълимда (1,8 миллион сўм) қайд этилган.

    Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртача ойлик иш ҳақини 3,5 миллион сўмдан, техник ва профессионал таълим вакиллари 3,6 миллион сўмдан олган.

    Таълим соҳаси бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (5,7 миллион сўм), Наманган (3,5 миллион сўм) ҳамда Тошкент вилоятларида (3,4 миллион сўм) кузатилган. Соҳадаги энг паст даражадаги ўртача ойлик иш ҳақи Қашқадарёда — 2,9 миллион сўмни ташкил этган.

    Январь–июнь ойларида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 3,3 миллион сўмни бўлган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Соҳада фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (4,1 миллион сўм), Хоразм вилояти (3,6 миллион сўм) ҳамда Қорақалпоғистонда (3,6 миллион сўм) кузатилган. Энг паст даражадаги ўртача ойлик иш ҳақи эса Қашқадарёда тўланган — 2,6 миллион сўм.

    Шу билан бирга, яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 4,6 миллион сўмни ташкил этган. Мазкур соҳада фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Самарқанд вилоятида (5,2 миллион сўм), энг паст даражаси Сирдарё вилоятида (1,5 миллион сўм) бўлган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Январь—июнь ойлариса санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 4,1 миллион сўмни ташкил этди. Соҳада фаолият тури бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент вилоятида (5,9 миллион сўм), энг паст даража Сирдарёда (3 миллион сўм) кузатилди. 

    26.07.2024, 19:14   Изоҳ (0)   155237
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда Германиянинг касб-ҳунар мактаби фаолияти йўлга қўйилади  

    20.03.2024, 19:55

    Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига субсидия, компенсация ажратиш тартиби ишлаб чиқилди

    09.06.2024, 14:35

    Ўзбекистондан Россияга меҳнат мигрантлари оқими камайиши мумкин

    17.06.2024, 09:45

    “Ёшларга ҳамроҳлик дастури”га киритилганлар ўқишни тамомлагач, давлат ташкилотига танловсиз қабул қилинади — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 

    12.07.2024, 16:58

    Иқтисодий зонага трансформатор, “Замонавий касблар”га ажратилган миллионлар, бир йилдан буён Навоийга етиб бормаган йўлтанламас — Сенат ҳудудлардаги ўрганишлар нат...

    18.07.2024, 22:30

    Маош 10 млн сўм: ўзбекистонликлар Россияга ишга таклиф қилинмоқда 

    19.07.2024, 16:15

    Маош 1,5 минг доллар: Ўзбекистонликлар Японияга ишга таклиф этилмоқда

    22.07.2024, 09:35

    Маош 2,5 минг евро: ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилиняпти 

    22.07.2024, 15:20

    Маош 2,7 минг доллар: Ўзбекистонликлар Германияга ишга таклиф қилинмоқда

    23.07.2024, 09:23

    Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошгани маълум қилинди

    25.07.2024, 18:06

    Ўзбекистондаги доимий аҳоли сони маълум қилинди

    25.07.2024, 19:04

    Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?

    26.07.2024, 12:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.