Қашқадарёда Германиянинг касб-ҳунар мактаби фаолияти йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.
Айтилишича, Қашқадарё вилоят делегацияси аъзолари Лейпциг шаҳридаги Avestos компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Унда Қашқадарё вилоятида тажриба-синов тарзида немис ўқув дастурлари ва технологиялари асосида профессионал касб-ҳунар мактабини ташкил этиш лойиҳаси илгари сурилди.
Мактабда немис тили ва касб-ҳунар, жумладан, машинасозлик, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида малакали мутахассислар тайёрланади. Тадбир якунида икки томон ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Шунингдек, Германияда хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида дуал тизим асосида ўқиб, ҳам ишлаётган ёшлар билан ушрашув ўтказилди.
Изоҳ (0)