Австралияда 4 июль куни Фаластинни қўллаб намойишга чиққан фуқаролар парламент биносига киришга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Reuters манбаси хабар берди.
Ҳолат тўғридан тўғри мамлакат пойтахти Канберрада рўй берган. Кўп сонли намойишчилар рухсатсиз парламент биноси олдида тўпланган ва бино ичига кириб олган.
Парламент биноси томига чиққан намойишчилар “Озод Фаластин” деб ёзилган баннерларни шаҳар аҳолисига кўринарли тарзда илиб қўйган. Бу ҳаракат билан ҳукуматни Исроил билан алоқаларини узишга чақиришган.
Австралия парламенти расмийлари юз берган ҳодисани хавфсизлик тартибининг қўпол тарзда бузилиши деб баҳолаган. Намойишчиларнинг парламентгача етиб келиши жиддий сигнал сифатида қабул қилинган.
Ҳукумат вакиллари ноқонуний намойишларни тўхтатишни талаб қилган. Ҳар қандай жиддий сабаб парламент ҳудудига бостириб киришни оқлай олмаслиги айтилган.
“Биз унутмаймиз, кечирмаймиз ва қаршилик кўрсатишда давом этамиз”, — дея ҳукумат эътирозларига жавоб берган намойишчилар.
Канберра полицияси намойишчиларни тарқатиш учун парламент ҳудудига бригадалар юборган. Намойишчиларнинг бир қисми полицияга қаршилик қилгани учун ҳибсга олинган. Аҳолига ўқ узиш ҳолатлари рўй бермаган.
Айни пайтда бошқа бир намойишчилар гуруҳи Канберра кўчалари бўйлаб “Дарёдан денгизгача”, “Фаластинга озодлик бер” каби эълонларни ўрнатишда давом этган. Ҳукумат парламентдаги воқеалардан келиб чиқиб, давлат муассасаларида қўриқлаш чораларини кучайтирган.
Изоҳ (0)