Ҳамм шаҳридаги Шимолий Рейн-Вестфалия олий ҳудудий суди чап қўл билан нацистча саломлашишни тақиқлади. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Таъкидланишича, Германия Жиноят кодекси миллий социализм рамзлари, жумладан, нацистча саломни ҳам тақиқлайди. Адольф Гитлер бундай саломлашишни ўнг қўлини олдига чўзган ҳолда берилган.
2022 йилнинг кузида G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг Мюнстердаги йиғилиши чоғида сўл фаоллар норозилик намойиши ўтказган. Уларни Бременнинг 51 ёшли фуқароси кутиб олганида, у фаоллар томон чап қўл билан нацистча салом берган. Шу тариқа у Гитлердай ўнг қўл билан саломлашишга қўйилган тақиқни четлаб ўтмоқчи бўлган.
Эркак жавобгарликка тортилган ва унга 600 евро жарима белгиланган. У бир неча бор апелляция топширган. 3 июль куни суд нацистларнинг чап қўл билан салом беришини ҳам ноқонуний деб топган. Эркакнинг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Изоҳ (0)