Европа Иттифоқининг доимий вакиллари Беларусга қарши навбатдаги санкциялар пакети бўйича консенсусга эришди, дейилади Европа Иттифоқи кенгашининг баёнотида.
“Европа Иттифоқининг доимий вакиллари Беларусга қарши янги санкциялар пакети бўйича принципиал келишувга эришдилар”, — дейилади Х ижтимоий тармоғидаги раислик хабарида.
Унда қайд этилишича, чоралар, хусусан, амалдаги санкцияларга риоя қилишни кучайтиришга қаратилган.
Ўтган ҳафта Politico манбаларига таяниб, Европа Иттифоқининг доимий вакиллари Беларусга қарши санкциялар, жумладан, ҳашаматли маҳсулотлар етказиб беришни тақиқлаш бўйича келиша олмагани ҳақида хабар берганди.
“Томонлар Беларусга нисбатан Россияга қўлланган чораларга ўхшаш чораларни жорий этиш таклифи устида ҳали ҳам баҳслашмоқда”, — дейилганди ўша хабарда.
Шу ҳафта бошида Европа Иттифоқининг Россияга қарши 14-санкциялар пакети кучга кирди.
Изоҳ (0)