Доғистоннинг Нўғай вилояти Шумли-Олик қишлоғида 37 ёшли чўпон яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.
![](/static/2024/06/20/photo_2024-06-20_09-33-10-TptUUxwq.jpg)
Яшин нафақат эркакни, балки момақалдироқ пайтида ўтлаб юрган ҳайвонларни ҳам урган. Республика Ички ишлар вазирлиги 50 дан ортиқ қўй нобуд бўлганини маълум қилган. Доғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси 1 июндан бошлаб ҳар куни аҳолига республиканинг турли ҳудудларида кучли ёмғир, дўл ва момақалдироқ бўлиши, 20–23 метр/секундгача кучли шамол эсиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Сўнгги кунларда республиканинг тоғли ҳудудларида сел оқимлари қайд этилиб, айрим аҳоли пунктлари билан транспорт алоқаси узилган.
Изоҳ (0)