• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ биқинида Россия кучлари. Дунё янги Кариб инқирози ёқасидами?

    Россия ҳукумати ҳарбий-денгиз ва ядровий сувости кемаларини Кубага юборди. Бугун Россиянинг “Горшков” фрегати, “Қозон” атом сувости кемаси, “Пашин” флот нефть танкери ва “Николай Чикер” қутқарувчиси Гавана портига кириб келди. Маълумотларга кўра, Россия кемалари 17 июнга қадар Гавана портида бўлади. Режалаштирилган машғулотлар АҚШ томонидан Украинанинг қўллаб-қувватланиши кучайиб бораётганига Россиянинг кенг кўламли жавобининг бир қисми сифатида эътироф этилмоқда.

    Дунё янги Кариб инқирози ёқасидами? “Дарё” ушбу мавзуда сиёсатшунослар Ойбек Сирожов ва Зокир Усмоновлар билан суҳбатлашди.

    — Ўтган ҳафтада АҚШ президенти Жо Байден Зеленский билан Парижда учрашув ўтказди. Унда Америка Украина учун 225 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Бундан олдин эса АҚШ қуроллари орқали Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш масаласи кўтарилаётган эди. Россиянинг бу шахмат донасини суриши АҚШга жавоб тариқасида амалга оширилди, дея оламизми?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — Россия эсколация жараёнини яна бир поғонага кўтаришига АҚШ президенти Жо Байденнинг Париж шаҳрида Украина президенти билан учрашуви асосий сабаб бўлди, дейиш унчалик тўғри эмас. Бу ерда бир қанча нуқталар мавжуд. Биринчи нутқа — Европа давлатлари томонидан Украинага уларнинг қуролларидан фойдаланган ҳолда Россия ичкарисидаги нишонларга зарба беришга рухсат берилиши. Иккинчи нуқта — НАТО Болтиқбўйида катта ҳарбий денгиз машғулотларини бошлади. Ушбу омиллар ўз навбатида Россия учун ўзига хос чақирув ҳисобланади. Россия эса бунга жавоб тариқасида ҳарбий денгиз кучларини Гавана портларига юбориб, энди сизларда ҳам тинчлик бўлмайди, деган маънода иш тутмоқда.

    Ҳозир АҚШ кучлари ушбу машғулотларни диққат билан кузатиб боришини таъкидлади. Бир сўз билан айтганда, эсколация жараёни яна бир поғонага кўтарилди. Лекин эсколация жараёни чексиз эмас, маълум босқичга боргач, уни тўхтатиб бўлмай қолади. Ҳозир АҚШ ҳам, Россия ҳам бундан ҳайиқиб турибди.

    Зокир Усмонов, сиёсий таҳлилчи;

    — Бу ерда Украина урушида фронтда янгиликларнинг йўқлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бунинг устига Россиянинг ҳарбий ресурслари чекланиб бормоқда. Украина Россиянинг Қора денгиз ҳарбий флотини деярли йўқ қилиб бўлди. Россия қўлида айтарли таъсир қила оладиган инструмент қолмади.

    — Олдинроқ АҚШ Украинага Америка қуроллари орқали Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш масаласи кўтарилаётган эди. Лекин АҚШ расмийлари бу борада бир гапни айтмади. АҚШ ён берган бўлиши мумкинми?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — АҚШ расмийлари фақат Россиянинг Белгород шаҳрига зарба беришга рухсат берди. Лекин Россиянинг ичкари ҳудудларига зарба беришга рухсат берилмади. Ҳатто баъзи Америка расмийлари бунга рухсат бериб бўлмаслигини таъкидлади. Чунки бу эсколация жараёнини яна оширади.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос
    Фото: “Дарё”

    Ҳозир Россия ядро қуролидан фойдаланадими ёки йўқ, деган масала кўтарилмоқда. Бу жуда баҳсли ва ҳалокатли масала ҳисобланади. Ядро урушида ғолиб бўлмайди. Буни Россия томони ҳам, АҚШ томони ҳам яхши тушуниб турибди. Шунинг учун муаммони ядро урушигача олиб чиқмаслик масаласи кун тартибида бўлади.

    Зокир Усмонов, сиёсий таҳлилчи;

    — Бу юриш орқали муайян шароитларни текшириб олишни кўзлаган бўлиши мумкин. Россия қарама-қаршилик даражаси қаергача боришни синаб олмоқда.

    — Бундай вазиятда қайси томон биринчи бўлиб ён беради деб ўйлайсизлар?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — Ҳозир эсколация жараёни билан биргаликда тинчлик бўйича маълум келишувлар юз бермоқда. Яқинда Шейсарияда катта тинчлик конференцияси бўлиб ўтади. Мана шундай тинчлик борасида келишувларда, албатта, қайсидир томон ён беришга мажбур бўлади.

    Суҳбат давомида
    Фото: “Дарё”

    — Қайси томон ён бериши мумкин?

    — Айни вақтда Россия ҳам, Ғарб ҳам ён беришга тайёр эмас. Бу ерда ён берувчи томон Украина ва Россия бўлса, асосий масала — Украинадаги урушни тўхтатиш. Агар Россия бу масалада ён берса, унга маълум бир мажбуриятлар юклатилади. Бу мажбуриялар, масалан, ядро қуролидан фойдаланмаслик, ўзга ҳудудларни аннексия қилмаслик бўлиши мумкин. Ёки бунинг акси бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, Ғарб биринчи навбатда ўзига НАТОни Шарққа томон кенгайтирмаслик мажбуриятини олади.

    Менинг назаримда, ҳозир эсколациянинг энг юқори нуқтасига чиқилди. Энди буёғига ё ядро ҳалокати ёки тинчлик.

    Зокир Усмонов, сиёсий таҳлилчи;

    — Ҳали эшиклар ёпилгани йўқ. Швейцариядаги тинчлик музокаралари ҳам тинчлик томонга, ҳам ядро уриши томонга эшик. Ё уни танлаш керак ёки буни. Россия ўз ҳарбий денгиз кучларини Гавана портларига юбориш сабаби — унда бошқа “козир қарта” қолмади. Украинадан ё олдинга ўтиши керак ёки босиб олган ҳудудларини ташлаб чиқиб кетиши керак.

    Зокир Усмонов, сиёсий таҳлилчи
    Фото: “Дарё”

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — Россия ўз ҳарбий денгиз кучларини Кубага юборишидан яна бир мақсад — Америка жамиятига ўзига хос босим ўтказиш. Яъни урушни инсонлар танасида ҳис қилдириш. Чунки айни вақтда Россия Украинани бутунлай эгаллай олмади, ўз навбатида, Ғарб ҳам Россияни бутунлай тиз чўктира олмайди. Бундай паллада жамиятнинг сиёсий элитага босим ўтказиши кўпроқ самара беради. Чунки Америка фуқаролари Украинадаги урушни ҳис қилмаётган бўлиши мумкин. Энди Кубада ўтказилаётган ҳарбий машғулотлар уларни ўйлантириб қўяди ва улар президентлик сайловида ҳукуматга ўзига ҳос босим ўтазиб кўради.

    — Россия президенти Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форуми доирасида Жаҳон ахборот агентликлари вакиллари билан учрашди. Путин журналистлар билан суҳбат давомида Совет Иттифоқи қайта тикланмаслигини маълум қилди. Лекин бундан олдин рус пропагандачилари СССРни тиклаш борасида жар солишаётган эди. Масалан, Путиннинг ўзи ҳам ХХ асрнинг энг йирик фожеаси сифатида СССРнинг парчаланишини кўрар эди. Нима учун Путиннинг бу борадаги ёндашувлари ўзгариб қолди?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — Бугунги кунда Россия олдида турган энг муҳим масала — Совет Иттифоқини қайта тиклаш эмас, балки Россиянинг яхлитлигини сақлаб қолиш ҳисобланади.

    — Демак, СССРни қайта тиклаш режалари бўлган?

    — Албатта, Россия Украинада ҳарбий ҳаракатларни амалга оширишдан олдин бундай режа бўлган. Масалан, Совет Иттифоқи пайдо бўлиш тарихини олайлик. 3 та славян мамлакат — Россия, Беларусь ва Украина бирлашиб, СССР ташкил этилган. Америкалик сиёсатшунос олим Збегнев Бреженскийнинг ёндашувига кўра, Украина геосиёсий нуқтайи назардан муҳим ҳудуд. Шу нуқтайи назардан Путинда Украинани эгаллаш орқали СССРга ўхшаш форматда иттифоқни қуриш орзуси бўлган. Бироқ бугун Путин бу орзуларини амалга ошириб бўлмаслиги англаб етди. Бунга бир қанча омиллар сабаб бўлди. Биринчиси – Украинани уч кун ичида таслим қила олмагани. Иккинчиси – Ғарб томони ҳар қандай шароитда Украинани Россия қўлига бериб қўймасликни айтди.

    Менимча, бугун Россия босиб олган ҳудудларни ўз таркибига қўшиб олиш орқали музокара столига ўтирмоқчи. Шунинг учун Путин олдида турган асосий масала – СССРни қайта тиклаш эмас, балки Россияни сақлаб қолиш.

    Зокир Усмонов, сиёсий таҳлилчи;

    — Аслида Совет Иттифоқини қайта тиклаш режаси 1990 йилларда Александр Солженестин ўзининг “Россияни қандай қилиб қуришимиз керак?” деб номланган асарида, у Россияни империя сифатида тиклаш учун Украина, Беларусь ва Қозоғистонни эгаллаш кераклигини ёзади. 2000 йилларда бу ғоя кучайиб кетди.

    Россиядек давлатга ишониб бўлмайди. Путин Украина уруши бошланишдан олдин ҳам бостириб кирмаслик ҳақида ваъда берган эди. Агар Совет Иттифоқи қайта тикланса, бу давлат аҳолисининг ярми мусулмонлар бўлади. Агар бундай бўлса, мазмун йўқолади. Бу нарсани Путиннинг ўзи ҳам тилга олиб ўтди.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — Катта империяни шакилантириш учун жуда катта ресурс керак. Ҳоп, СССР қайта тикланди ҳам дейлик, лекин уни ушлаб қолиш масаласи ҳам бор. Бундан ташқари, бунга йирик геосиёсий ўйинчилар рози бўлмайди. Барча нарсани амалга ошришда хоҳиш эмас, балки ресурс ҳисобланади.

    Суҳбатни тўлиқ вариантини “Дарё”нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

    13.06.2024, 19:25   Изоҳ (0)   22194
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Медведев Украинани ўз ичига олган Россия харитасини намойиш қилди (видео)

    12.06.2024, 16:10

    Россиянинг ҳарбий ва ядровий сувости кемалари Кубага келди (видео)

    13.06.2024, 11:14

    Аргентина Миллий Конгресси олдида ҳукуматга қарши намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юзага келди

    13.06.2024, 17:35

    Медведев Ғарбдаги ҳаётни “бутунлай даҳшатга айлантиришга” чақирди 

    13.06.2024, 19:10

    ЕИ муҳожирлар сиёсати учун Венгрияни 200 млн евро жаримага тортди  

    13.06.2024, 18:35

    Россия Кривой Рог шаҳрига берган зарбалар оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 29 киши яраланди

    13.06.2024, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.