Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украинани ўз ичига олган Россия харитасини намойиш қилди. Тегишли харитани у ўзининг Telegram каналига жойлади.
Медведев Россия куни муносабати билан давлат мадҳияси янграётган, ҳудудларни аста-секин Россия байроғи қамраб олаётган видеохаритани эълон қилди. Россия байроғи шарқдан бошланиб, ғарбий чегараларни, шу жумладан, Украинанинг бутун ҳудудини ҳам қамраб олган.
Март ойида Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари “Украина — Россия” тушунчасини тўғри деб атаганди. Шуниндек, Медведев Украинанинг Россия ва яна уч давлат томонидан бўлиниши харитасини кўрсатганди. Харитада Винница вилояти Руминиянинг бир қисмига, Ужгород Венгрияга, Лвов Польшага, Ивано-Франкивск, Житомир ва қолган ҳудудлар эса Россияга қўшилиши акс этганди.
Изоҳ (0)