Туркия илк бор Европага табиий газ экспорт қила бошлади.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон TRT Haber телеканали орқали Анқарада бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг халққа мурожаатида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг BОТАŞ компанияси Европанинг учта давлатига газ экспорт қилишни бошлади.
“BОТАŞ компанияси Болгария, Венгрия ва Руминияга газ экспортини бошлади, биз биринчи марта қўшнимиз бўлмаган Европанинг икки давлатига газ экспорт қилмоқдамиз”, — деди Эрдўғон.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат конституциясига ўзгартириш киритишни таклиф қилганди.
Сиёсатчи конституцияга ўзгартиришлар киритиш зарурлиги, ҳозиргиси “сиёсий элита манфаатларини акс эттириши”ни таъкидлаб, мамлакатга янги қонунлар тўплами кераклигини билдирганди.
Изоҳ (0)