Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Италия бош вазири Жоржиа Мелонини Фаластин давлатчилигини тан олишга чақирди.
Бу ҳақда Эрдўғоннинг Мелони билан телефон суҳбати якунларига бағишланган хабарда айтилган.
“Президент Эрдўғон бош вазир Мелони билан суҳбатда Италияни тарихнинг тўғри томонида кўришни исташини айтиб, Испания, Ирландия ва Норвегия каби Фаластин давлатини тан олишга чақирди”, — дейилади хабарда.
Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Ғазода зудлик билан доимий ўт очишни тўхтатишни таъминлашдан ташқари, Туркиянинг устувор йўналиши маҳбусларни озод қилиш, шунингдек, бандаргоҳга узлуксиз гуманитар ёрдам етказиб беришдан иборат.
Изоҳ (0)