Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси финалида “Реал” ва “Боруссия Д” жамоалари 1 июнь, шанба куни бўлиб ўтади.
Финал олдидан мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти қайдномани эълон қилди.
- Дарвозабонлар: Куртуа, Лунин, Кепа, Фран;
- Ҳимоячилар: Карвахаль, Милитао, Алаба, Начо, Васкес, Фран Гарсия, Рюдигер, Менди;
- Ярим ҳимоячилар: Беллингем, Кроос, Камавинга, Модрич, Вальверде, Тчуамени, Себальос, Арда Гюлер, Марио Мартин;
- Ҳужумчилар: Винисиус Жуниор, Родриго, Хоселу, Браим.
Эслатиб ўтамиз, ярим финалда “қаймоқранглилар” “Бавария” устидан икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, ҳал қилувчи ўйинга йўл олди. Немис клуби эса 1/2 финалда “ПСЖ”ни 2:0 ҳисобида таслим этганди.
Изоҳ (0)