Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод тумани тез тиббий ёрдам марказидаги лифт ишламаслиги сабаб оғир ҳолатда келган беморлар қийналиб зинапоялардан юқорига олиб чиқилаётгани акс этган видео тарқалган эди.
Муассасанинг техник ишлар бўйича мутахассиси борми ўзи? Агар бор бўлса, нима учун бу нарсага эътибор қаратмаяпти?
Юқори турувчи органлар бу ҳолатни назоратга олишларини ва мана шу ишларга жавобгар шахсларга нисбатан жиддийроқ чора кўришларини сўраб қоламиз, — дейилади видеомурожаатда.
Ҳолат юзасидан Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, бемор келган вақтда бўлимдаги электр тизимида вақтинча носозлик бўлгани сабабли лифт вақтинча ишламай қолган.
Шу сабабли беморни терапия бўлимига замбилда олиб чиқишга тўғри келган.
Лифтдаги камчиликларни бартараф қилиб, лифтни ишлатиш мақсадида мутахассислар жалб қилиниб, камчиликлар бартараф қилинди ва лифтнинг ишлаши йўлга қўйилди, — дейилади бошқарма изоҳида.
Изоҳ (0)