• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Россия президентининг давлат ташрифи ҳамкорлигимизнинг янги даврини бошлаб берувчи тарихий воқеадир” —  Шавкат Мирзиёев 

    Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Брифингда сўзга чиққан давлат раҳбари Владимир Путиннинг Россия президенти лавозимига қайта сайланганидан кейинги илк хорижий ташрифларидан бири бўлган ушбу ташрифини Ўзбекистонга ва кўп миллатли халқимизга бўлган алоҳида муносабат ва ҳурматнинг, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги юқори даражаси ва Ўзбекистон-Россия муносабатларини чуқурлаштиришга бўлган қатъий интилишнинг тасдиғи сифатида қабул қилаётганини таъкидлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Россия президентининг давлат ташрифи – бу, ҳеч муболағасиз, кўп қиррали ҳамкорлигимизнинг янги даврини бошлаб берувчи тарихий воқеадир”, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Ўзбекистон президенти мазкур саммитга катта тайёргарлик кўрилганини алоҳида таъкидлади. Парламент вакилларининг учрашувлари, сиёсий маслаҳатлашувлар, икки давлат ҳукумат делегациялари ўртасидаги ўзаро ташрифлар самарали ўтди.

    Апрель ойида Тошкентда “Иннопром” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди, юзлаб янги кооперация лойиҳалари бўйича келишувларга эришилди. Жорий ойда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари раҳбарлари ҳам Россия ҳудудларидаги ҳамкорларида ташриф билан бўлди. Йирик муҳандислик-техник университетлар ректорлари ва нуфузли тиббиёт муассасалари раҳбарларининг конференциялари самарали ўтди. Айни кунларда Тошкентда Рус санъати ҳафталиги тадбирлари давом этмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳар доимгидек анъанавий очиқ, конструктив ва дўстона муҳитда ўтган бугунги музокараларнинг натижалари катта мамнуният билан қайд этилди. Етакчилар икки томонлама кун тартибининг барча долзарб масалаларини атрофлича муҳокама қилиб, делегация аъзоларининг асосий йўналишлар бўйича ҳисоботларини тингладилар, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашди.

    Савдо-иқтисодий соҳада амалий ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш зарурлиги борасида якдил фикрга келди. Келгусида 30 миллиард долларлик кўрсаткичга эришиш вазифаси қўйилди. Давлатлар саноат кооперациясида жиддий илгарилаган. Музокаралар давомида энергетика, нефть-кимё, металлургия, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, логистика ва инновацион тармоқлар бўйича аниқ лойиҳалар кўриб чиқилди.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, лойиҳалар портфели қарийб 45 миллиард долларни ташкил қилади. Бу галги ташриф доирасида 20 миллиард долларлик янги лойиҳалар бўйича келишувлар имзолангани алоҳида таъкидланди.

    Президент кооперацияни илгари суриш учун қўшма Инвестиция платформаси ташкил этилиши ҳақида эълон қилди.

    Ҳудудлараро ҳамкорлик Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлигининг ҳақиқий ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Ҳудудлар форумини Президентлар раислигидаги Ҳудудлар кенгашига айлантириш бўйича келишувга эришилди, унинг биринчи мажлиси бугун бўлиб ўтади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбарлари энергетика соҳасидаги стратегик ҳамкорликни кучайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Ўтган йили Россия табиий газини Ўзбекистонга етказиб бериш бошланган эди. Музокаралар давомида газ, нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини ошириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва маҳаллий корхоналар негизида углеводородларни чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Мамлакатда кам қувватли атом электр станцияси қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди.

    “Дунёдаги деярли барча етакчи давлатлар ўз энергетик хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини атом энергетикаси ҳисобига таъминламоқда. Агар биз Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичига чиқиш истиқболлари ҳақида ўйласак, катта миқдордаги уран захираларига эга ва уни учинчи давлатларга экспорт қилаётган мамлакатимиз учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга”, – деди Шавкат Мирзиёев.

    Қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, рақамлаштириш ва сунъий интеллект соҳаларида кооперацияни чуқурлаштириш бўйича аниқ режалар белгиланди.

    Маданият ва санъат, туризм, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар ва спорт соҳаларида фаол алоқалар ва алмашинувлар давом эттирилади. Бугун ушбу устувор йўналишларда битим ва келишувлар тўплами қабул қилинди.

    Жорий йилда Ўзбекистонда Россиянинг йирик маданий тадбирлари, жумладан, кино кунлари ўтказилади. Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари, кўргазмалар ва театрларимизнинг ижодий сафарлари бўлиб ўтади. Етакчилар таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш аҳамиятини қайд этди. Икки мамлакат етакчи университетлари ва тиббиёт муассасалари ўртасида доимий мулоқот ва самарали шерикликни қўллаб-қувватлади.

    Муҳандислик кадрларини тайёрлаш бўйича қўшма ишлар бошланди. Бу мақсадда ташкил этилаётган Тошкентдаги Николай Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали мамлакатимизда фаолият юритаётган етакчи Россия университетларининг ўн бешинчиси бўлади.

    Миграция соҳасидаги ҳамкорлик масалалари музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлди. Бу соҳада ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмлари бўйича келишувга эришилди.

    Ташқи сиёсий идоралар ўртасида мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттириш, минтақавий ва халқаро тузилмалар – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида мулоқотни чуқурлаштириш муҳимлиги тасдиқланди.

    Анъанавий ва янги таҳдид ва хатарларга, биринчи навбатда, терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик ва наркотрафикка қарши курашиш бўйича ваколатли органлар ва махсус хизматлар ўртасида яқин ҳамкорлик масалалари Ўзбекистон ва Россиянинг диққат марказида қолади.

    Сўзининг якунида давлат раҳбари музокаралар натижаларидан жуда мамнунлигини билдириб, россиялик ҳамкасбига ўзи билан Ўзбекистонга Россиянинг асосий вазирлик ва идоралари, субъектлари раҳбарларидан иборат нуфузли делегацияни олиб келгани учун миннатдорлик билдирди.

    Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомидаги сермазмун учрашувлар ва самарали натижалар икки томонлама дўстлик, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши, давлатлараро ҳамкорлик тарихида янги боб очишига ишонч билдирилди.

    27.05.2024, 18:48   Изоҳ (0)   5160
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўксаройда Владимир Путин тантанали кутиб олинди (фото)

    27.05.2024, 14:11

    Атом энергетикаси, миграция, хавфсизлик: Мирзиёев ва Путин қатор масалаларни муҳокама қилди

    27.05.2024, 15:15

    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ҳузурида имзоланган ҳужжатлар эълон қилинди

    27.05.2024, 18:17

    “Ўйлама, фақат ўйна!”: тирания, уйғониш ва Монтескиэнинг “Қонунлар руҳи” асари ҳақида

    27.05.2024, 17:25

    Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди 

    27.05.2024, 17:10

    Россияда Ўзбекистоннинг тўлақонли савдо ваколатхонаси ташкил этилади 

    27.05.2024, 16:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.