Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 20 май куни ўзига янги маслаҳатчи тайинлади. Бу ҳақда Akorda хабар берди.
Тўқаевнинг фармони билан Ерулан Кенжебекович Жамаубаев Қозоғистон президенти маслаҳатчиси этиб тайинланди. У илгари Қозоғистон молия вазири, бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2022 йил 4 майдан буён “Даму” тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси директорлар кенгашини бошқариб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Қозоғистон президенти ҳукуматни истеъфога чиқарган эди. Алихон Смоилов 2022 йил 11 январдан Вазирлар Маҳкамаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди. Унинг ўрнини президенти администрацияси раҳбари Олжас Бектенов эгаллаган. Собиқ бош вазир эса Олий аудиторлар палатаси раиси этиб тайинланган.
Изоҳ (0)