Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 17 май куни 71 ёшни қаршилади. У таваллуд айёмини қандай ўтказишни режалаштираётгани маълум қилинди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Президент маслаҳатчиси ва матбуот котиби Берик Уали берган маълумотга кўра, бу Тўқаев учун одатий иш куни. У ишда бўлади. Ушбу сана муносабати билан ҳеч қандай тадбир режалаштирилмаган, администрация ходимларидан табрикдан воз кечиш сўралган. Қозоғистон президенти ўтган йилларда ҳам худди шундай йўл тутган.
Бу президентнинг принципиал позицияси, унинг оиласида болаларнинг ҳам, ота-оналарнинг ҳам туғилган кунини нишонлаш одат тусига кирмаган, — деб тушунтирди Берик Уали.
Эслатиб ўтамиз, Тўқаев Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида кузатилган сув тошқинлари туфайли оғир вазиятни ҳисобга олиб, бюджет маблағларини тежаш мақсадида мамлакатда йирик тадбирларни ўтказишни бекор қилганди.
Изоҳ (0)