Эронда муддатидан олдин президентлик сайловлари 28 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси сайлов штабининг матбуот котиби Моҳсин Эсламий маълум қилди, деб хабар беради “ТАСС”.
Эрон президентлигига номзодларни рўйхатга олиш 28 май куни бошланади.
“Конституция қўриқчилари кенгашига 28 майдан номзодларни рўйхатга олишни бошлаш таклиф қилинди”, — деди Моҳсин Эсламий.
19 май куни Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Эрон-Озарбайжон чегараси яқинидаги Верзеган шаҳри яқинида “қаттиқ қўниш”ни амалга оширди. Оқибатда президент вертолётининг барча йўловчилари ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди.
Эрон конституциясига кўра, 50 кун ичида ташкил этилиши керак бўлган сайловлар ўтказилгунга қадар президент вазифасини биринчи вице-президент бажаради.
Изоҳ (0)