Япония расмийлари умумий қиймати тахминан 1,93 миллиард доллар бўлган COVID-19 препаратларининг катта ҳажмини йўқ қилади. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, гап Shionogi томонидан ишлаб чиқарилган Xocova, Merck томонидан ишлаб чиқарилган Lagevrio, Pfizer компаниясининг Paxlovoid дорилари ҳақида кетмоқда. Умуман олганда, Япония ҳукумати уларни 5,6 миллион киши учун зарур бўлган миқдорда сотиб олган. Тахминан 4,3 миллион таблетка (жами 77 фоиз) ишлатилмай қолган ва утилизация қилиниши керак.
Аввалроқ Японияда тахминан 4,2 миллиард доллар қийматидаги 240 миллион доза коронавирусга қарши вакциналар йўқ қилинганди. 2023 йил май ойида мамлакат ҳукумати COVID-19 ни хавфли касалликлар тоифасидан мавсумий гриппга ўтказган.
Изоҳ (0)