Нидерландияда 613 кун давомида коронавирус билан курашган эркак вафот этди, вирус унинг танасида тахминан 50 марта мутацияга учраган. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Эркак 2022 йил февраль ойида омикрон штамми билан касалланган ва Амстердам университети тиббиёт марказида даволанган. У касалхонага ётишдан олдин бир неча марта инфекцияга қарши эмланган, аммо организмида антитаначалар ишлаб чиқарилмаган. Эркакни “Сотровимаб” препарати билан даволашга ҳаракат қилишган, аммо вирус атиги уч ҳафта ичида унга қаршилик кўрсатган.
72 ёшли эркакда суяк илигининг касаллиги бўлган, бу унинг қизил қон таначалари ва илдиз ҳужайраларига таъсир кўрсатган, кейинчалик унда лейкемия ривожланган. Самарали даволаниш учун эркак иммунитет тизимини бостирадиган иммунодепрессантларни қабул қилган, чунки унинг танаси табиий антитаначалар билан коронавирусга қарши курашолмаган.
Бемор 2023 йилнинг кузида вафот этган. Ушбу ҳолатни ўрганган олимлар буни дунёдаги энг узоқ давом этган коронавирусга чалиниш ҳолати деб атаган. Уларнинг фикрича, беморнинг мутацияга учраган вируси юқумли бўлмаган.
Изоҳ (0)