АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда ғалаба қозонса, АҚШнинг жанубий чегарасини ёпишга ва Мексикадан келаётган муҳожирлар оқимига чек қўйишга ваъда берди.
Бу ҳақда сиёсатчи Нью-Жерсида 100 мингга яқин одам қатнашган митингда айтиб ўтди.
“Янги маъмуриятимнинг биринчи кунида мен жанубий чегарани муҳрлаб қўяман, бу жараённи тўхтатаман... Ва Жо Байденнинг ноқонуний иттифоқчиларини уйларига жўнатаман”, — деди Трамп.
Сиёсатчи, шунингдек, Қўшма Штатларда ҳокимиятга келганидан кейин бошланадиган “Америка тарихидаги энг йирик депортация операцияси”ни ҳам эълон қилди.
Трамп тарафдорлари билан суҳбатда, АҚШ Байденнинг яна тўрт йиллик президентлигидан омон қолмаслигини айтди. Собиқ президентнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар “катта муаммога дучор бўлмоқда” ва Оқ уй сиёсати туфайли учинчи жаҳон урушига тортилиши мумкин.
Америкада президентлик сайловлари шу йил 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)