АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп порноактриса Сторми Дэниэлсга сукут сақлаши учун пул тўлагани ортидан тўққиз минг доллар жаримага тортилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маълум қилинишича, Трамп гўёки порноактрисага улар ўртасида юз берган жинсий алоқа ҳақида сукут сақлаш учун 130 минг доллар тўлаган. Бундан ташқари, декларацияда Трамп ушбу тўловни юридик хизмат сифатида расмийлаштирган.
Иш Нью-Йорк судида кўриб чиқилган. Трамп ижтимоий тармоқларда порноактрисага тўловлар бўйича иш тафсилотларини ошкор этиш тақиқини бузган постлари учун 9 минг доллар жаримага тортилган. Суд янги қонунбузарликлар аниқланса, собиқ президент қамоққа олиниши мумкинлигини айтган.
Трамп Даниэлс билан яқин муносабатда бўлганини, шунингдек, сайловолди ташвиқоти маблағларидан ноқонуний фойдаланганини рад этади. Сиёсатчига нисбатан яна учта жиноий иш очилган. Улардан бири Флоридадаги саройида махфий ҳужжатларнинг ноқонуний сақланиши билан боғлиқ. Қолган икки ҳолат 2020 йилги президентлик сайловларига аралашишга уриниш айбловидир.
Изоҳ (0)