• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Дам олиш кунларига кинотавсия: 2000 йилларнинг энг яхши романтик комедиялари

    Ишдаги тушунмовчиликлар, оиладаги муаммолардан бир оз дам олиб, ҳаётдаги энг муҳим нарса — бир-бирини тушуниш, чин муҳаббат ва ўзаро муносабатлар ҳақидаги ишқий фильмлар кўришнинг айни вақти.

    “Таътиллар алмашганда” (2006)

    • Режиссёр: Нэнси Мейерс
    • Ролларда: Камерон Диас, Кейт Уинслет, Жуд Лоу, Жек Блэк

    Турли қитъалардан ва бутунлай бошқача ҳаётга, лекин ишқий масалаларда жуда ўхшаш муаммоларга эга бўлган икки қиз тасодифан интернет орқали танишиб, Рождество арафасида уй алмашишга қарор қилишади. Мазкур ғоя иккаласи учун ҳам кутилмаган сюжетга айланади: ғамгинлик ва кундалик муаммолардан дам олишга умид қилиб, қаҳрамонлар ниҳоят ўз бахтини топади.

    “Чин муҳаббат” (2003)

    • Режиссёр: Ричард Кёртис
    • Ролларда: Ҳью Грант, Билл Ниги, Лиам Нисон, Эмма Томпсон

    Барча даврларнинг энг яхши романтик фильмларидан бири. Фильм қаҳрамонлари орасида котибасига ошиқ бўлган ёш бош вазир, дўстининг гўзал қаллиғи сабаб азоб чекаётган йигит ва муҳаббатдан ҳафсаласи пир бўлган ёлғиз ёзувчи ҳам бор. Уларнинг тақдири бир-бирига боғланган ва бир вақтнинг ўзида бир-биридан мустақил равишда ривожланади. Ҳамдардлик ва ўзаро тушуниш ҳақидаги фильм.

    “13 дан 30 гача”  (2004)

    • Режиссёр: Гари Виник
    • Ролларда: Женнифер Гарнер, Марк Руффало, Жуди Грир, Энди Серкис

    1987 йилда яшовчи 13 ёшли Женна тезроқ катта бўлишни хоҳлайди. У 30 ёшли гўзал қиз бўлишни орзу қилади ва қизнинг бу орзуси амалга ошади. Қаҳрамон 2004 йилда машҳур журналнинг гўзал муҳаррири сифатида уйғонади ва болаликдаги дўстини севиб қолади.

    “Қоидалар ёки қоидаларсиз севги” (2003)

    • Режиссёр: Нэнси Мейерс
    • Бош ролларда: Жек Николсон, Даян Китон, Kиaну Ривз, Фрэнсис МакДорманд

    Фильмда афсонавий Жек Николсон, Aмандa Пит ва Kиaну Ривз иштирок этган. Фақат 30 ёшга тўлмаганлар билан учрашишни маъқул кўрадиган кекса бўйдоқ маъшуқасининг онаси — ёзувчи Эрика билан танишиб қолади ва у бутун умрини бирга ўтказишни хоҳлаган аёл эканлигини тушунади. Тўғри, фильмда яна бир рақиб ҳам бор — келишган ёш шифокор, у ҳам Эрикани ёқтиради. Пляж саҳналари, 2000 йилларнинг модаси бўлган кашмир свитерлар ва севги учбурчаги — бундан яхшироқ нима бўлиши мумкин?

    “Қонундаги малласоч” (2001)

    • Режиссёр: Роберт Лукетич
    • Ролларда: Риз Уизерспун, Люк Уилсон, Сельма Блэр, Меттью Дэвис

    Мафтункор малласоч қиз қобилиятли адвокат бўла олмайди, деб ким айтди? Риз Уизерспун томонидан ажойиб тарзда ижро этилган Элле Вудс бунинг аксини осонгина исботлайди. Унинг йигити — университетнинг энг яхши талабаси қизни ташлаб кетишга қарор қилади. Шундан сўнг йигит учун ҳаётдаги энг ҳалокатли хато, лекин бош қаҳрамон учун энг яхши дақиқалар бошланади.

    “Тўй ташкиллаштирувчи” (2001)

    • Режиссёр: Адам Шенкман
    • Ролларда: Женнифер Лопес, Меттью Макконаҳи, Брижит Уилсон, Жастин Чемберс, Жуди Грир

    Адам Шенкман режиссёрлик қилган 2000 йилда суратга олинган классик роман. Фильмда тўйларни ташкиллаштирувчи Мери (Женнифер Лопес) тасодифан мижозининг қайлиғи (Меттью Макконаҳи)ни севиб қолади. Аммо ҳеч ким тўйни бекор қилмоқчи эмас.

    “Келинлар жанги” (2009)

    • Режиссёр: Гари Виник
    • Ролларда: Кейт Ҳадсон, Энн Ҳетеуэй, Брайан Гринберг, Крис Пратт

    Икки энг қадрдон дугонанинг рақибга айланиши тасвирланган ажойиб фильм. Июнь ойида Нью-Йорк Плазада никоҳдан ўтиш  — бу икки қизнинг болаликдан бери орзуси. Жангда ғалаба қозониш учун Энн Ҳетеуй ва Кейт Ҳадсон қўлидан келган ҳамма ишни қилади: кутилмаган ҳомиладорлик ҳақида миш-миш тарқалади ва рақиби келинлик либосига сиғмаслиги учун тўйдириб овқатлантиришга уриниш. Аммо бу тўй яқин одамингни йўқотишга арзийдими?

    “Соч лаки” (2007)

    • Режиссёр: Адам Шенкман
    • Ролларда: Никки Блонский, Жон Траволта, Мишел Пфайфер, Кристофер Уолкен, Aмандa Байнс

    “Соч лаки” 1960 йилларда суратга олинган худди шу номдаги Бродвей мюзиклининг экранлаштирилган варианти ҳисобланади. Ўрта мактаб ўқувчиси Трейси онасининг иши бўлган — кир ювувчиликдан кўра телеюлдуз бўлишни орзу қилади. Телевизион продюсер Линк Ларкиннинг эътиборига тушгач, аста-секин унинг орзуси амалга оша бошлайди.

    “Ваъда бериш — уйланиш дегани эмас” (2008)

    • Режиссёр: Кен Куопис
    • Ролларда: Бен Аффлек, Женнифер Энистон, Женнифер Коннелли, Брэдли Купер, Скарлетт Йоханссон

    Фильмда балтиморлик бир неча йигит ва қизлар ҳақидаги ҳикоялар ва улар муносабатларнинг турли босқичларида, учрашувлардан тортиб, энг қийин босқич — турмуш қуриш таклифигача дуч келадиган қийинчиликлар ҳақида ҳикоя қилинади.

    “Огоҳлантириб севиш” (2003)

    • Режиссёр: Марк Лоуренс
    • Ролларда: Сандра Буллок, Ҳью Грант, Алисия Витт, Дана Ивей, Роберт Клеин

    Ёш Ҳью Грант ва Сандра Буллокнинг ҳаяжонли дуэти. Ўзи ва атрофидагиларига нисбатан талабчан Люси исмли бош қаҳрамон нуфузли юридик корпорацияда бош маслаҳатчи лавозимидан кетишга қарор қилади. Бунинг сабаби шундаки, у хўжайинига “энагалик қилиш”дан жуда чарчаган — раҳбари усиз бир қадам ҳам боса олмайди. Ёрдамчисига мафтун бўлган миллионер Жорж Люсини ишдан бўшатишга рози, фақат бир шарт билан: Люси икки ҳафта ичида ўрнига бошқа ходим топиши керак. Бундай одамни топиш осон эмас, Жорж ҳам ўзининг содиқ ёрдамчисисиз қолишни истамайди.

    11.05.2024, 12:51   Изоҳ (0)   26654
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пенелопа Круз — 50 ёшда. Испаниялик камсуқум оиланинг фарзанди қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди? (фото)

    07.05.2024, 13:50

    ОИTС, депрессия, мигрантлар муаммоси: ватандошларидан ёрдамини аямайдиган Болливуд юлдузлари (фото)

    10.05.2024, 12:48

    Дунёни кезиш истагини уйғотадиган, саёҳатга илҳомлантирувчи 5 та фильм

    10.05.2024, 10:50

    Дунёни эзгулик қутқаради: АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини бериб юборди (видео)

    10.05.2024, 18:55

    Шоҳжаҳон Жўраевга жиноят иши очилди 

    10.05.2024, 18:04

    Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин?  

    10.05.2024, 17:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззахда мактабга ишга қабул қилиш учун пора сўраган масъул қўлга тушди

    Ўзбекистон | 16 август, 13:58

    “Манчестер Сити” Родриго билан 5 йиллик шартнома тузмоқчи

    Спорт | 16 август, 13:35

    Хитойда 75 ёшли пенсионер сунъий интеллектда яратилган аёл туфайли хотини билан ажрашмоқчи бўлди

    Лайфстайл | 16 август, 13:23

    Хитой ҳукумати армия ҳақида ноқонуний контент жойлаштирган бир қатор онлайн манбаларни аниқлади

    Дунё | 16 август, 13:15

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.