2024 йилда Швейцария Украинага инсонпарварлик ёрдами учун 150 миллион франк (164 миллион доллардан ортиқ) бюджет ажратди.
Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар федерал департаменти матбуот хизмати маълум қилди.
“2024 йилда Украина ва минтақани ривожлантириш учун гуманитар ёрдам сифатида 150 миллион Швейцария франки ажратилади”, — дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, 2025–2028 йилларга мўлжалланган халқаро ҳамкорлик стратегияси доирасида Швейцария Федерал кенгаши ушбу даврда Украинага 1,5 миллиард франк (1,64 миллиард доллар) қийматидаги қўшимча ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда.
Шу йўл билан, Швейцария “Украинани қўллаб-қувватлаш ва тиклашга ўзининг муҳим ҳиссасини қўшиш ниятида”, деб таъкидлади Ташқи ишлар вазирлиги.
Изоҳ (0)