Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сўзоқ туманидаги оммавий тадбир чоғида “Портер” русумли юк машинаси 29 нафар болани босиб кетди.
Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
“Жабрланганлар 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар, дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув бехосдан содир бўлган: қияликда турган, бортида музқаймоқ сотилаётган юк машинаси кутилмаганда юриб кетиб, тадбирда қатнашаётган болаларга бориб урилган”, — дейилади хабарда.
18 нафар бола касалхонага ётқизилган. Етти нафари реанимацияда, уч нафарининг аҳволи оғир. Яна 11 нафар бола тиббий кўрикдан сўнг амбулатор даволанишга ўтказилган.
Тадбир “Манас” эпосига бағишлаб ўтказилаётгани хабар қилинган.
Изоҳ (0)