Франция президенти Эммануэль Макрон Исроил жамоасининг 2024 йилги Париждаги Олимпия ўйинларида ўз байроғи остида иштирок этиши Исроилнинг ҳужумкор эмаслиги билан изоҳланишини айтди. Бу ҳақда BFМTV телеканалига таяниб, Rambler хабар берди.
Шунингдек, Макрон россиялик спортчиларнинг бу ҳуқуқдан маҳрум этилишини ўринли деб ҳисоблаган.
Исроилни ҳужумчи томон деб айтиш мумкин эмас. У терактга учраган ва бунга жавоб қайтармоқда, — деди Макрон.
Аввалроқ Давлат думаси спикери ўринбосари Борис Чернишов Париждаги Олимпиада арафасида Макрон Россия ҳақида танқидий гапира бошлагани, чунки Сочида бўлиб ўтган ўйинлар туфайли Макрон Путинга ҳасад қилиши ҳақида айтган эди. Депутатнинг фикрича, Макрон учун ўз мамлакатининг буюклигини намойиш этиш, айниқса, муҳим.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ Макроннинг Россиянинг Париждаги Олимпиадани бузишга уринишлари ҳақидаги баёнотлари асоссиз ва қабул қилиб бўлмас эканлигини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, улар ҳеч қандай адекват далиллар билан тасдиқланмаган.
Изоҳ (0)