Бразилиялик футболчи Тиаго Сильва мавсум охирида “Челси”ни тарк этади. Бу ҳақида футболчининг ўзи маълум қилди.
Қишки трансферлар ойнасида Сильва “аристократлар”га мавсум охирига қадар ёрдам бериш мақсадида бир нечта клубларнинг таклифини рад этганди.
Энди эса якуний қарор қабул қилинди. 39 ёшли футболчига Бразилиялик “Флуминенсе” жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Ҳимоячи ўзига бўлган барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Тиаго 2020 йилда “ПСЖ” сафидан “Челси”га ўтган эди. Унга қадар ҳимоячи “Порту”, “Флуминенсе”, “Милан” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Жорий мавсумда Сильва АПЛ доирасида 25 та ўйин ўтказиб, 3 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)