Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 35-турида “Челси” 27 апрель, шанба куни “Астон Вилла”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Кукуреля ўз дарвозасини ишғол қилиб, ҳисоб очилишига сабабчи бўлди. Биринчи бўлим сўнгида Рожерс ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Иккинчи бўлимда эса “аристократлар” фаолроқ ҳаракат қилди. 62-дақиқада Мадуэке ҳисобни қисқартирди. 81-дақиқада эса Галлаҳер мувозанатни тиклади.
Ўйин сўнгига қадар шу ҳисоб сақланиб қолди ва учрашув дуранг натижа билан якунланди.
АПЛ
35-тур баҳси
27 апрель, шанба
“Астон Вилла” – “Челси” 2:2
Голлар: 1:0 – 4 Кукуреля (автогол), 2:0 – 42 Рожерс, 2:1 – 62 Мадуэке, 2:2 – 81 Галлаҳер.
“Астон Вилла”: Мартинес (Олсен, 46), Кеш, Пау Торрес, Конса, Дин, Бэйли (Диэго Карлос, 75), Макгинн, Тилеманс (Диаби, 27; Дуран, 83), Дуглас Луис (Ироэгбунам, 75), Уоткинс, Рожерс.
“Челси”: Петрович, Чалоба, Тиаго Сильва (Дисаси, 90), Бадяшил, Кукуреля, Галлаҳер, Мудрик (Казадеи, 90), Палмер, Кайседо, Мадуэке, Джексон.
Огоҳлантиришлар: Дуглас Луис (49), Кайседо (49), Рожерс (64), Бэйли (66), Мудрик (82), Тиаго Сильва (87), Мадуэке (90+10), Бадяшил (90+10).
Изоҳ (0)