“Барселона”нинг полшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳозирда кимларни дунёнинг энг яхши футболчилари деб билишини айтди.
“Буни айтиш қийин, чунки бизни ҳали Европа чемпионати ва Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи ўйинлари кутиб турибди. Аммо ҳозирда Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингҳем мен учун дунёнинг энг кўзга кўринган ўйинчиларидир”, — дея Левандовски сўзларини келтиради Marca.
Левандовски “Барселона”да 2022 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Айни дамда футболчининг трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Левандовски барча мусобақаларда 43 та учрашувда қатнашиб, 20 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)