Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Эрон пойтахти Теҳрондаги элчихонаси ёпилишини маълум қилди. Бу ҳақда Gulf News нашри хабар берди.
Ҳукумат расмийлари ушбу баёнотни 13 апрель куни эълон қилган. Элчихона фаолияти 14 апрелдан тўхташи айтилган.
Амстердамдаги маъмурият ушбу қарорга келиш учун асос сифатида Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддият кучайишини келтирган. Элчихона ёпилиши билан боғлиқ ҳолатни эса Эрон билан муносабатларга асло дахл қилмайдиган ҳаракат, “эҳтиёт чораси” дея баҳолаган.
Элчихона қачондан яна одатий тартибга қайтиши маълум қилинмаган. Ҳукумат сиёсий вазиятни инобатга олиб, бу ҳақда қарор қабул қилиши айтилган.
Эрон расмийлари Нидерландия элчихонасининг вақтинчалик ёпилиши билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирмаган.
Изоҳ (0)