Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант ва АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Эрик Курилла 12 апрель куни Эроннинг Исроилга эҳтимолий ҳужумига тайёргарлик кўриш юзасидан учрашув ўтказди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Галлант идораси баёнотига кўра, Эроннинг Исроилга қарши ҳужуми минтақавий кескинлашувга олиб келиши мумкин. Бунга эса асло йўл қўйиб бўлмайди.
Учрашувда Галлант Куриллани “Исроилнинг ҳақиқий дўсти” деб атаган. АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлагани учун унга миннатдорлик билдирган.
“Душманларимиз Исроил ва Қўшма Штатларни бир-биридан ажрата оламиз, деб ўйламоқда. Аммо бунинг акси – улар бизни бирлаштириб, алоқаларимизни мустаҳкамламоқда. Биз елкама-елка турамиз”, — деган Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант баёнотда.
Изоҳ (0)