• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Саломатлик

    Қулоқ битиши ва бош оғриғи: мавсумий аллергиянинг эътибордан четда қолган аломатлари

    Уй ва ўсимликлар чанглари, ҳайвонларининг териси, қазғоқ ва юнглари, ҳар хил дори-дармонлар ва бир қатор озиқ-овқатлар баъзи инсонларда аллергик хасталикларни келтириб чиқаради. Аллергенлар аксарият кишиларда тумов ёки мавсумий аллергик касаллик — поллиноз кўринишида намоён бўлади.

    Фото: Adobe stock

    Поллиноз энг кенг тарқалган аллергия тури бўлиб, дунё аҳолисининг ҳар тўртинчиси ундан азият чекади. Аллергик реакция йилнинг турли ойларида гуллайдиган ўсимликлар чангидан келиб чиқади. Аллергияга мойил инсонлар ҳудудлар бўйлаб ҳаводаги гулчанглар миқдорини баҳолашга ёрдам берадиган махсус хизматлар, мобил иловалардан фойдаланиши мумкин.

    Аллергия намоён бўлиши

    Аксарият инсонларда аллергиянинг одатий аломатлари кузатилади: аксириш, йўтал, бурун оқиши, кўзлар қизариши ва ёшланиши кабилар барча учун таниш ҳолатдир. Ўз вақтида даволанмаслик беморда бронхиал астма хуружлари безовта қилишига олиб келади.

    Бироқ аллергиянинг баъзи аломатлари одатий белгилардан фарқ қилиши мумкин. Бундай аломатлар кам учрагани туфайли беморлар уларни аллергия билан боғламайди.

    Доимий чарчоқ

    Организмда аллергия қўзғаган вақтда гистамин моддаси кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Гистамин концентрациясининг ошиб бориши чарчоқ ҳисси кучайишига олиб келади.

    Уйқусизлик

    Поллиноз касаллигида уйқу сифатининг бузилиши табиий ҳолат. Аллергик ринит билан оғриган беморлар орасида ўтказилган тадқиқотларга кўра, 4000 нафар одамдан атиги 3,6 фоизи уйқу билан боғлиқ муаммолардан шикоят билдирмаган.

    Меваларга аллергия қўзғалиши

    Мавсумий аллергияга чалинган беморларда баъзи озиқ-овқатларга (олма, шафтоли ва ёнғоқлар) ҳам тўсатдан аллергия пайдо бўлади. Бундай ҳолат ўзаро аллергия деб аталади.

    Бошда оғирлик ҳисси

    Диққатни жамлай олмаслик, кундалик ишларни ҳал қилишда қийинчиликлар, хотира билан боғлиқ муаммолар ҳам поллиноз аломатларидан бири бўлиши мумкин. Бундай ҳолат организмдаги яллиғланиш жараёни туфайли юзага келиб, иммун тизими аллергенларни енгишга уринаётганидан дарак беради.

    Қулоқ битиши

    Мавсумий аллергиянинг белгиларидан бири бу қулоқларнинг битиши, шиш, қичишиш ва ҳатто қулоқдаги оғриқлардир.

    Бош оғриғи

    Пешона ва бурун соҳасидаги оғриқлар ҳам поллиноз билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бош оғриғи узоқ вақт давомида бурун битиши ва унда суюқлик тўпланиши сабабли юзага келади.

    Иммунологлар кучли аллергия қўзғаганда уйдаги деразаларни ёпиб юриш, ҳимоя кўзойнаклари ва респиратор ниқоб тақиш, ташқаридан уйга кирганда дарҳол кийимларни алмаштириш ва ювиниш, чойшабларни тез-тез алмаштиришни тавсия беради.

    08.04.2024, 14:50   Изоҳ (0)   4053
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Герпес, конъюнктивит, аллергия — оддий қора чой ёрдамида даволаш мумкин бўлган касалликлар

    02.07.2022, 21:33

    Аллергия, жигар ва буйрак касалликлари: Қандай ҳолатларда мандарин истеъмол қилмаслик керак?

    22.12.2022, 09:47

    Ҳеч қачон аллергия қўзғатиши ҳақида ўйламаган уйингиздаги 7 та аллерген

    17.04.2023, 15:39

    Қайси озиқ-овқат маҳсулотлари аллергияни енгиллаштириши мумкин?

    27.04.2023, 11:32

    Қуёшдан аллергия қандай бўлади ва ундан ҳимояланиш учун нима қилиш керак?

    15.06.2023, 09:30

    Эҳтиёт бўлинг: заҳарланиш ёки аллергияга олиб келувчи 5 хил озиқ-овқат

    28.06.2023, 09:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.