Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Истанбулда содир бўлган ёнғинда жабрланган ва ушланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаганини маълум қилди.

Туркиянинг Бешиктош ҳудудидаги 16 қаватли бино ертўласида 2 апрель куни содир бўлган ёнғин оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, ҳолат юзасидан маҳаллий прокуратура томонидан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирги вақтда 5 киши ушланган.
Ҳалок бўлганларнинг барчаси тунги клубни таъмирлаётган ишчилар бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
“Жабрланганлар ва ушланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган”, – дейилади хабарда.
Изоҳ (0)