Энергетика вазирлиги Қашқадарё вилоятидаги “Талимаржон” иссиқлик электр станциясида (ИЭС) ёнғин юз бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди.
Қайд этилишича, станцияда табиий газдан фойдаланилади. Бу эса буғ-газ қурилмаларига ёқилғи етказиб берувчи қувурлардаги филтрларда чанг ўтириб қолишига олиб келади. Айнан чангларнинг бир-бирига ишқаланиши натижасида алангаланиш юзага келган. Бу ҳолат ёнғин сифатида нотўғри талқин этилган.
Алангаланиш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва филтрларни тозалаш, техник хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда, — дейилади хабарда.
Техник хизмат кўрсатиш ишлари якунлангач, буғ-газ қурилмаси қайта ишга туширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 20 январь куни “Янги Ангрен” иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлган, портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлган ва яна уч киши жароҳат олганди. Энергетика вазирлиги уларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)