Туркиянинг Бешиктош ҳудудидаги 16 қаватли бино ертўласида 2 апрель куни содир бўлган ёнғин оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри турк манбаларига асосланиб хабар берди.
Воқеа жойига тезда етиб келган шаҳар ҳокими Экрем Имомўғлу ертўлада тунги клуб жойлашганини хабар қилган. Ёнғин айнан шу тунги клубда юзага келгани тахмин қилинмоқда.
Манбага кўра, ҳозирга қадар камида 29 киши ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган. 10 дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олган.
Ёнғин кундузги 12:47 да бошланган. Ўт ўчирувчилар томонидан оловни ўчиришга бир неча соат вақт кетган.
Бино ертўласида жойлашган Masquerade тунги клуби бу пайтда таъмирлаш учун ёпилган, ҳудудда техник ишлар олиб борилаётган бўлган.
Ёнғин оқибатида бинонинг биринчи ва иккинчи қаватлари жиддий шикастлангани хабар қилинган.
Изоҳ (0)