Ўзбекистонда апрель ойининг биринчи кунида онлайн-агрегаторлар орқали такси хизматлари айланмаси 14 миллиард сўмдан ошгани маълум бўлди.
Хабар берилишича, 1 апрель куни солиқ органлари билан интеграцияланган онлайн агрегаторлар орқали йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи 70,9 мингта субъект томонидан 889,3 минг марта қатнов амалга оширилган. Кўрсатилган ташиш хизматлари учун 14,5 миллиард сўм тўланган.
Уларнинг 11,4 миллиард сўми нақд пулда, 3,1 миллиард сўми нақдсиз ҳисоб-китоб қилинган. Бир марталик йўловчи ташишнинг ўртача нархи 16 388 сўмни ташкил этади.
Изоҳ (0)