Crocus City Hall концерт залидаги терактдан сўнг Қирғизистоннинг 69 нафар фуқаросига Россия ҳудудига кириш тақиқланди. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмаз Имангазиэв маълум қилди.
“23 мартдан бошлаб қирғизистонликлар Москва аэропортларидан уйларига қайтишди. Айримлари қора рўйхатда эди. Бошқалари эса Россияга биринчи марта учган, аммо ҳеч бир асоссиз мамлакатдан чиқариб юборилган.
Россия хавфсизлик кучлари агар хорижликларнинг ташқи кўриниши ишонч уйғотмаса ёки қўрқув пайдо қилса, Россия Федерацияси ҳудудига киритмаслик ҳуқуқига эга”, — деди Алмаз Имангазиэв.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги кечиктириб бўлмайдиган сабаблари йўқ бўлган мамлакат фуқароларига кучайтирилган чегара назорати режими бекор қилинмагунча Россияга бормасликни тавсия қилди.
Изоҳ (0)