Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников Crocus City Hall’даги теракт Россиядаги вазиятни беқарорлаштириш учун қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри маълум қилди.
“Қайиқни силкитиш, жамиятда ваҳима қўзғаш! Жанг чизиғи бўйлаб нима бўлаётганини кўриб турибсиз. Украинанинг қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учради ва улар ўзларининг қадр-қимматини кўрсатиш учун нимадир қилишлари керак эди”, — деган Бортников журналистларга.
У, шунингдек, Донбасс ва Белгород вилояти Украина ҳужумларининг марказ нуқталари эканлигини таъкидлади. Ҳозирда Россия кучлари Украина қуролли кучларини Донбассдан узоқроққа сиқиб чиқараётганини маълум қилди.
Маълумот ўрнида, 22 март куни кечки пайт Москва вилоятининг Красногорск шаҳридаги Crocus City Hall мусиқа мажмуасида теракт содир этилди. Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирда ҳалок бўлганлар сони 139 нафарни ташкил этади, бироқ бу рақамлар ортиши мумкин. Москва вилояти соғлиқни сақлаш вазирлиги 182 киши жароҳатланганини маълум қилган.
Терактга алоқадорликда гумон қилинган 11 киши, жумладан, Москва жануби-ғарбидаги Брянск вилоятида Украина чегарасини кесиб ўтиб, бошпана излашга уринган тўрт нафар қуролли шахс қўлга олингани хабар қилинган.
Изоҳ (0)