ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг синглиси Исроил жанубида терроризм бўйича тергов доирасида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Al Arabia хабар берди.
![](/static/2024/04/01/photo_2024-04-01_11-20-46-ZZ0H4RJC.jpg)
Полициянинг маълум қилишича, Исроил фуқароси Сабаҳ Абдел Салам Ҳания Исроил хавфсизлик агентлиги иштирок этган тергов доирасида Тел-Шева шаҳрида ҳибсга олинган. У “ҲАМАС фаоллари билан алоқада бўлганликда, Исроилда террорчилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаганликда” гумон қилинмоқда.
Полиция 57 ёшли аёл уйидан “ҳужжатлар, телефонлар, Исроил хавфсизлигига қарши жиноятларга алоқадорлигини тасдиқловчи далиллар” топилганини айтди. Доҳада яшовчи Исмоил Ҳания ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари. У 2017 йил Холид Машъалнинг ўрнига ҲАМАС ижроия қўмитаси раҳбари лавозимини эгаллаганди. Исмоил Ҳаниянинг уч синглиси Исроил жанубидаги бадавийлар яшайдиган Тел-Шевадаги катта аҳоли пунктида истиқомат қилади.
Изоҳ (0)