Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи 167 минг 021 та юридик шахс томонидан 4,6 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шундан 882 млрд сўмдан ортиғи, яъни 18,9 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 8,8 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 590,8 млрд сўмни ташкил этган.
Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС – 346,9 млрд сўм;
- акциз солиғи - 159,3 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ - 135,6 млрд сўм;
- ЖШОДС - 134,3 млрд сўм;
- фойда солиғи – 63,6 млрд сўм;
- мол-мулк солиғи - 21 млрд сўм;
- ер солиғи - 13,3 млрд сўм;
- бошқа солиқлар - 8,1 млрд сўм.
Изоҳ (0)