Ўзбекистонда 2024 йил январь февраль ойларида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 33 минг 718 та юридик шахс томонидан 1,5 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шундан 194,6 млрд сўми, яъни 12,5 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси қарийб 1,6 трлн сўм, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 8,1 млрд сўм.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС - 98,3 млрд сўм;
- фойда солиғи - 34,8 млрд сўм;
- ЖШОДС - 27,2 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ - 19,4 млрд сўм;
- ер солиғи - 2,2 млрд сўм;
- мол-мулк солиғи - 2 млрд сўм;
- бошқа солиқлар - 10,7 млрд сўм.
Изоҳ (0)