Президентнинг “Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида ‘Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш’ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-канали хабар берди.
Қарорга кўра, Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлиги Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, мувофиқлаштирилиши ва бошқарилиши ҳамда жалб этилган қарз маблағлари ва грантлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисобот юритилиши, қарз маблағлари ўз вақтида қайтарилиши учун масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади.
Изоҳ (0)