Ўзбекистонда 2023 йил январь декабрь ойларида хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи 166 минг 938 та юридик шахс томонидан 27,5 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шундан 4,8 трлн сўмдан ортиғи, яъни 17,7 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 55 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 3,7 трлн сўмни ташкил этган.
Энг кўп солиқ тўлаган корхоналар рейтингида дастлабки беш ўрин қуйидагича:
- “Ўзбектелеком” АЖ – 1 трлн 076,8 млрд сўм;
- “Unitel” МЧЖ – 842,6 млрд сўм;
- “Uzbekistan Airways” АЖ – 651,5 млрд сўм;
- “Cosmoc” МЧЖ – 354 млрд сўм;
- “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ – 312,4 млрд сўм.
20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС – 1,1 трлн сўм;
- акциз солиғи - 941,2 млрд сўм;
- ЖШОДС - 878,3 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ - 765,5 млрд сўм;
- фойда солиғи – 675,5 млрд сўм;
- мол-мулк солиғи - 80 млрд сўм;
- ер солиғи - 64,7 млрд сўм;
- бошқа солиқлар - 323,4 млрд сўм.
Изоҳ (0)