Иссиқлик тармоқларини синовлардан ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида 1 кунга иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш зарур ҳисобланади.
Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга оқиб чиқиши мумкин.
“Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар жой биноларидаги юртдошларимиздан эътиборли ва эҳтиёт бўлишларини сўраймиз. Носозликлар аниқланган тақдирда (78) 129-01-85 телефон рақами орқали маълум қилишингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Иссиқ сув ўчириладиган манзиллар:
Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Навоий, Бобур, Глинка, Қумариқ, Яҳё Ғуломов, Буюк Турон, Истиқбол, Зарафшон, Махтумқули, Ислом Каримов, Бухоро, Истиқлол, Содиқ Азимов, Саид Барака, Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Шастри, Элбек, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳрисабз, Тарас Шевченко, Нукус, Ойбек, Кичик Бешёғоч, Абдулла Қаҳҳор, Ҳайдар Алиев, Олтин водий, Фидокор, Авлиёота, Моштабиб, Миробод кўчалари, М-1,2,4,5,7 Қушбеги, Бошлиқ даҳалари, Учувчилар шаҳарчаси.
Изоҳ (0)