Бугун Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, унда бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси А.Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.
Якунда кенгаш хулосаси билан А.Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.
“Тергов сири ва айбсизлик презумпсияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)