Фарғона вилояти Риштон туманида эркак хотинини рашк сабаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, воқеа 23 март куни Риштон туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Айбланувчи эркак ва унинг шаръий никоҳида яшаб келаётган турмуш ўртоғи ўртасида келишмовчилик содир бўлган.
Жанжал давомида эркак пичоқни олиб, ҳаёт учун хавфли жароҳатларни етказган. Оқибатда аёл олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)